Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Аксарият мактабларда баъзи фанлардан мутахассислар йўқ.

Аксарият мактабларда баъзи фанлардан мутахассислар йўқ. Бу каби муаммоларга ечим топишда халқ таълими бошқармаси олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилаяптими?

Дилафрўз Ахмедова, Оқдарё тумани, тикувчи.

Аксарият мактабларда мутахассис ўқитувчилар етишмайди деган фикр нотўғри. Ҳақиқатда, бугунги кунда вилоятдаги умумтаълим мактабларида нафақа ёшига етиб келаётган 28 % ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларни босқичма – босқич олий маълумотли мутахассислар билан қоплаш бўйича аниқ чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 2002 йилдан кейин коллежларни битирган талабалар ўқитувчи лавозимига ишга қатъий равишда қабул қилинмаяпти. Ҳар йили СамДУ, СамДЧТИ ҳамда Навоий ва Жиззах педагогика институтлари билан шартномалар тузилиб, ёш мутахассислар ишга қабул қилинмоқда. Шу жумладан, 2013 йилда ушбу олийгоҳларнинг мингга яқин самарқандлик битирувчи талабаларининг умумтаълим мактабларига ишга келиши кутилмоқда. 


Киритилган вақти: 29/11/2017 13:24;   Кўрилганлиги: 162
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/education/parents/questions-answers/aksariyat-maktablarda-bazi-fanlardan-mutaxassislar-yoq
Чоп этилган вақт: 19/08/2019 03:09
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг