Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Бу йил биринчи синфдан бошлаб ўқувчиларга инглиз тили ўқитилади.

Бу йил биринчи синфдан бошлаб ўқувчиларга инглиз тили ўқитилади. Бунинг учун ўқитувчилар етарлими?

Шарифа Мўминова, Нарпай тумани, уй бекаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимни янада такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875- сонли қарори ижросини таъминлаш борасида вилоят халқ таълими тизимида муайян ишлар бажарилмоқда. Жумладан, барча умумтаълим мактабларининг чет тиллари хоналарининг моддий – техник базаси инвентаризация қилиниб, амалда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар базаси таҳлил қилинди. Таҳлилларга кўра, 2012-2013 ўқув йилининг биринчи яримйиллигида Иштихон, Пайариқ, Қўшработ, Ургут, Нуробод, Булунғур, Каттақўрғон туманларининг 31та  умумтаълим мактабида чет тили ўқитилмаган. Тезкор чоралар натижасида ушбу мактаблар ўриндош ўқитувчилар ва янги ишга келган ўқитувчилар ҳисобидан тўлиқ таъминланди.

2013-2014 ўқув йилида 1- синфлар сони 2436 тани ташкил қилиб, уларга 61920 нафар ўқувчилар қабул қилинган. Аксарият ота – оналарнинг хоҳиш – истакларини инобатга олиб, вилоятдаги барча умумтаълим мактабларининг 1- синфидан бошлаб инглиз тили ўқитилади (Самарқанд шаҳридаги француз тилига ихтисослаштирилган 43- умумтаълим мактаби ва немис тилига ихтисослаштирилган 51- умумтаълим мактабларидан ташқари). Бугунги кунда амалда фаолият кўрсатаётган инглиз тили ўқитувчилари сони 1679 нафарни ташкил қилиб, эҳтиёж тўлиқ қопланган.


Киритилган вақти: 29/11/2017 13:31;   Кўрилганлиги: 179
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/education/parents/questions-answers/bu-yil-birinchi-sinfdan-boshlab-oquvchilarga-ingliz-tili-oqitiladi
Чоп этилган вақт: 16/09/2019 17:40
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг