Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Дарсга қатнашмаган ўқувчи учун ким жавоб беради?

Дарсга қатнашмаган ўқувчи учун ким жавоб беради? Ота-онами, маҳаллами ёки мактаб?

Ўктам Хўжамқулов, Пайариқ тунаи, ўқитувчи

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 30- моддасида вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари болаларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгарлиги белгилаб қўйилган. Албатта, таълим муассасасининг ҳам қайсидир маънода жавобгарлиги бўлиб, бу борада “Мактаб, оила, маҳалла” ҳамкорлиги концепцияси ишлаб чиқилган. Мунтазам дарсга қатнашмайдиган ўқувчилар белгиланган тартибда туман, шаҳар ҳокимликлари қошида тузилган вояга етмаган комиссиялар назоратига олиниб, улар билан профилактик ишлар олиб борилади. 


Киритилган вақти: 29/11/2017 13:26;   Кўрилганлиги: 248
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/education/parents/questions-answers/darsga-qatnashmagan-oquvchi-uchun-kim-javob-beradi
Чоп этилган вақт: 23/11/2019 03:47
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг