Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Дарсликларнинг ижара нархларини билмоқчи эдим. Мактаб директори унга устама қўйиши мумкинми?

Дарсликларнинг ижара нархларини билмоқчи эдим. Мактаб директори унга устама қўйиши мумкинми?

Ботир Кенжаев, Оқдарё тумани, тадбиркор

Ҳар йили 25 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ижара дарсликлари нархлари тасдиқлангандан сўнг Халқ таълими вазирлиги томонидан тегишли буйруқ қабул қилиниб, матбуотда эълон қилинади ва барча умумтаълим мактабларига етказилади. Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ижара дарсликлари нархларини барча умумтаълим мактабларида ташкил этилган ошкоралик ойналарида чиқариб қўйиш бўйича қатъий кўрсатмалар берилган. Мактаб маъмурияти томонидан ижара дарсликлари нархини ошириш қатъиян ман этилади. Бундан ташқари ҳар йили вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари иштирокида янги ўқув йилининг сентябрь ойида оммавий ахборот воситаларида очиқ мулоқотлар ташкил қилинади. Шунингдек, вилоят ҳалқ таълими бошқармасининг расмий сайтининг (www.pastdargom.xtb.uz) "Ота-оналарга" бўлимида ҳам ягона ижара тўлов миқдорлари эълон қилинади.


Киритилган вақти: 29/11/2017 13:33;   Кўрилганлиги: 283
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/education/parents/questions-answers/darsliklarning-ijara-narxlarini-bilmoqchi-edim-maktab-direktori-unga-ustama-qoyishi-mumkinmi
Чоп этилган вақт: 07/12/2019 13:26
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг