Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Мактаб ўқувчиларидан ремонт ва бошқа нарсаларга йиғиб олинадиган маблағ учун квитанциялар берилиши керак деб эшитдим

Мактаб ўқувчиларидан ремонт ва бошқа нарсаларга йиғиб олинадиган маблағ учун квитанциялар берилиши керак деб эшитдим. Бу – йиғилган маблағнинг қаерга сарфланиши ҳақида билишимизга ёрдам беради. Аммо амалда нега квитанциялар берилмаяпти?

Махбуба Шукурова, Самарқанд шаҳри, тадбиркор

Мактаб маъмурияти томонидан таъмирлаш ишлари учун ўқувчилардан пул йиғиш таъқиқланган бўлиб, зарурат бўлган жойларда ота – оналар қўмиталарининг ташаббуслари билан керакли маблағ йиғилиб, сарфланган харажатлар тўғрисида ота-оналар йиғилишларида ҳисобот бериб бориш тўғрисида тегишли кўрсатмалар берилган ва назоратга олинган. Сизнинг фарзандингиз ўқиётган мактабда ортиқча пул йиғилишлар ҳолатига йўл қўйилаётган бўлса, бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармасининг 0 (366) 233-37-65 ишонч телефонига хабар беришингиз мумкин.


Киритилган вақти: 29/11/2017 13:16;   Кўрилганлиги: 243
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/education/parents/questions-answers/maktab-oquvchilaridan-remont-va-boshqa-narsalarga-yigib-olinadigan-mablag-uchun-kvitantsiyalar-berilishi-kerak-deb-eshitdim
Чоп этилган вақт: 23/11/2019 03:08
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг