Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Мен фарзандимни бошқа ҳудуддаги мактабга бермоқчиман.

Мен фарзандимни бошқа ҳудуддаги мактабга бермоқчиман. Бунга рухсат берилганми?

Бобир Каримов, Жомбой тумани, ишчи

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасида жинси, ирқи, ёши, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, мавқеи, турар жойидан қатъий назар ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланади.

Умумтаълим мактабларида ўқувчилар ҳаракатини тартибга келтириш, таълим муассасаларининг қувватидан самарали фойдаланиш ҳамда ўқувчилар сони санитария қоидалари ва меъёрларидан ошмаслигини таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар томонидан ҳар бир умумтаълим мактабининг микроҳудуди белгиланган бўлиб, унга асосан фарзандингиз турар жойингиздаги мактабга бориши керак.  


Киритилган вақти: 29/11/2017 13:21;   Кўрилганлиги: 282
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/education/parents/questions-answers/men-farzandimni-boshqa-hududdagi-maktabga-bermoqchiman
Чоп этилган вақт: 07/12/2019 22:08
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг