Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Мен фарзандимнинг дарсларни қандай ўзлаштириши ва ўқитувчининг дарс ўтиш жараёнини очиқ дарслардан ташқари ҳолатда ҳам синфга кириб кузатишим мумкинми?

Мен фарзандимнинг дарсларни қандай ўзлаштириши ва ўқитувчининг дарс ўтиш жараёнини очиқ дарслардан ташқари ҳолатда ҳам синфга кириб кузатишим мумкинми?

Зарина Маърупова, Ургут тумани, уй бекаси

Ҳозирги кун талабларига кўра ўқитувчининг ҳар бир дарси очиқ дарс даражасида ташкил этилиши лозимдир. Сиз ўқитувчиларга ҳалақит бермаган ҳолда дарс кузатишга киришингиз мумкин. “Мактаб, оила, маҳалла” ҳамкорлиги концепциясида ҳам ота-оналар ва мактаб ҳамкорлигида бу йўналишдаги ишлар инобатга олинган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими  ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275- сонли қарорида юқори касб маҳоратига эга бўлган ўқитувчиларга устама ҳақини белгилаш учун тузилган махсус комиссия таркибига ота-оналар вакили аъзо қилиб киритилган бўлиб, уларнинг дарс кузатишлари шартлиги белгилаб қўйилган.


Киритилган вақти: 29/11/2017 13:17;   Кўрилганлиги: 105
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/education/parents/questions-answers/men-farzandimning-darslarni-qanday-ozlashtirishi-va-oqituvchining-dars-otish-jarayonini-ochiq-darslardan-tashqari-holatda-ham-sinfga-kirib-kuzatishim-mumkinmi
Чоп этилган вақт: 15/07/2019 21:25
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг