Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Қишлоғимиздаги мактабда интернетга уланиш учун барча жиҳозлар мавжуд.

Қишлоғимиздаги мактабда интернетга уланиш учун барча жиҳозлар мавжуд. Лекин интернетни ишга тушириш учун бир неча бор ХТБга мурожаат қилишимзга қарамасдан, талабимиз қондирилмаяпти.

Йўлчи Собиров, Нуробот тумани, ўқитувчи

2009 йилда вилоятимиздаги жами 1137 таълим муассасасидан  141 таси Ist telekom МЧЖ томонидан,  610 таси Uzmobile ва 386 таси Perfektum mobile алоқа компаниялари томонидан интернет тармоғига уланган бўлиб, ҳозирги кунга келиб юқоридаги алоқа компаниялари билан тузилган шартномалар муддати тугаганлиги сабабли  Ўзбекистон   Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 198-сонли қарори асосида барча таълим муассасалари "Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси (АК) ташкилотлари орқали интернет тармоғига уланиши режалаштирилган. Шартномаларни имзолаш ишлари олиб борилаётганлиги боис вақтинчалик интернет алоқаси уланмаган.


Киритилган вақти: 29/11/2017 13:29;   Кўрилганлиги: 198
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/education/parents/questions-answers/qishlogimizdagi-maktabda-internetga-ulanish-uchun-barcha-jihozlar-mavjud
Чоп этилган вақт: 15/10/2019 09:44
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг