Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Тўрт нафар фарзандим бор. Уларнинг барчаси мактабга боради. Китоблар ижараси учун менга имтиёз борми?

Тўрт нафар фарзандим бор. Уларнинг барчаси мактабга боради. Китоблар ижараси учун менга имтиёз борми?

Мафтуна Ниёзова, Самарқанд тумани, уй бекаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-362-сонли қарорида кам таъминланган оила фарзандларини бепул дарсликлар ва ўқув – методик қўлланмалар билан таъминлаш белгиланган. Агарда сиз маҳаллангизда кам таъминланган оилалар рўйхатига олинган бўлсангиз, тегишли ҳужжатларни мактаб маъмуриятига тақдим этишингиз ҳамда ижара тўловларидан озод этилишингиз мумкин.


Киритилган вақти: 29/11/2017 13:23;   Кўрилганлиги: 262
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/education/parents/questions-answers/tort-nafar-farzandim-bor-ularning-barchasi-maktabga-boradi-kitoblar-ijarasi-uchun-menga-imtiyoz-bormi
Чоп этилган вақт: 21/11/2019 02:11
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг