Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

9-СИНФ БИТИРУВЧИЛАРИНИ ТАЪЛИМНИНГ КЕЙИНГИ БОСҚИЧИГА ҚАМРАБ ОЛИШ

9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш, умумий ўрта таълим муассасаларида узлуксиз касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини оширишбўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

2012-2013 ўқув йилида 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш, умумий ўрта таълим муассасаларида узлуксиз касбҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги босқичлар белгилаб олинган.

Унга кўра:

Биринчи – “Бошланғич касбий кўникмаларни шакллантириш” босқичи  1-4-синфлардан бошлаб касб-ҳунарга йўналтириш, меҳнат дарси ҳамда синфдан ташқари соатлари ҳисобига ҳар ойда 9 соат;

Иккинчи – “Касблар оламига саёҳат” қидирув-ривожлантирувчи касбга йўналтириш босқичида (V – VI – VII синфлар) 17-18 соат;

Учинчи – “Мен орзу қилган касб” шахснинг касбий йўналганлигини шакллантириш ва ривожлантириш” босқичи (VIII – IХ синфлар учун) касбҳунарга йўналтириш ишлари мактаб ихтиёридаги соатлар ва меҳнат дарслари ҳисобига ҳафтада бир марта, ўқув машғулот тарзида 33-34 соат дарс ўтилиши белгиланди.

“Узлуксиз касб-ҳунарга йўналтириш усуллари” номли 1-9 синфлар учун методик қўлланма тайёрланди. Қўлланма тўрт бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлимда турли ёшдаги ўқувчиларни узлуксиз касб-ҳунарга йўналтиришда фойдаланиладиган касбий ташхис методлар, психологик тренинглар, касбга йўналтириш ўйинлари, ўқув машғулотлари ҳамда касб танлаш юзасидан тавсиялар ўрин олган. Методик қўлланма – касбга йўналтирувчилар, психологлар, ота-оналар ва ўқитувчилар учун мўлжалланган бўлиб, умумтаълим мактаб ўқувчиларини эрта ёшданоқ узлуксиз касб-ҳунарга йўналтиришда, катталар меҳнатига қизиқиш уйғотишда, касбий тасаввурларини ривожлантиришда ва онгли касб танлашларига яқиндан ёрдам беришга кўмаклашади.

Бугунги кунда Республикадаги барча умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфида таълим олаётган ўқувчилар ҳақида статистик сўровномалар ўтказилди.

Унга кўра 194 та туман (шаҳар)ларда 9801 та умумий ўрта таълим мактабларида 534125 нафар 9-синф битирувчилари таълим-тарбия олаётганлиги тўғрисида ҳудудий халқ таълими бошқармаларидан тасдиқланган маълумотлар умумлаштирилди ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига тақдим этилди.

Ўқувчиларни онгли равишда касб-ҳунарга йўналтириш бўйича Республикадаги барча умумтаълим мактабларида “Оталар йиғилишлари” ўтказилди. Йиғилишда 438328 нафар ота-оналар, 28247 нафар жамаотчилик вакиллари ҳамда 12788 нафар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари иштирок этишди.

Йиғилиш сўнгида мактаб ҳаётида фаол иштирок этган, фарзандлари билан биргаликда касбий танлов (касбий қарор қабул қилиш) масалаларига кўмаклашган, фарзандларининг қобилияти, қизиқиши, имкониятидан келиб чиққан ҳолда ўсмир ёшларни муайян мақсад сари йўналтириш, касбий ўзлигини англаш ва ҳаёт йўлини танлашида яқиндан кўмаклашиб келаётган оталарга, фарзандлари таълим-тарбиясига қўшаётган ҳиссаси учун, “Фарзандлар таълимтарбиясида энг фаол ота”, “Энг ёш ибратли ота”, “Фарзандига энг яқин дўст бўлган ота”, йўналишлари бўйича мактаб маъмуриятининг Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шу билан бир қаторда барча умумий ўрта таълим мактабларида 9-синф битирувчиларини, айниқса, қиз болаларни касб танлашлари учун имконият ва шароит яратиш, эрта турмуш қуришни олдини олиш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишларини янада жонлантириш, ўзини-ўзи бошқариш органларининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси билан ҳамкорликда “Қиз боланинг касбиунинг бахти” мавзусида республикадаги барча умумтаълим мактабларида “Оналар йиғилиши” ўтказилди. “Оналар йиғилиши”да 386 минг 764 нафар оналар, 42 минг 326 нафар жамоатчилик вакиллари ҳамда 10 минг 706 нафар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари вакиллари иштирок этишди. 

 

 Умумий ўрта таълим мактабларида бугунги кунга қадар “Касбий ташхис методлари”, “Касблар ойлиги” ўтказиб келинган бўлса, ўқув йилининг охирига қадар “Мутахассислигинг-сенинг келажагинг” қўшма тадбири, “Мен орзу қилган касб” иншолар танлови, “Қиз боланинг касби-унинг бахти” мавзусида давра суҳбати ва “Очиқ эшик”лар куни “Касблар фестивали” тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. 

 

Халқ таълими вазирлигининг ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳларида ўқувчиларии узлуксиз касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичи билан тўлиқ қамраб олиш самарадорлигини ошириш бўйича умумтаълим мактабларининг, шу жумладан, ихтисослаштирилган синфлар ва мактабларнинг 6-9 синфларида таълим олаётган ўқувчилар орасидан иқтидорлиларини аниқлаш ва уларни онгли равишда танлаган академик лицейларга жалб қилиш механизми ишлаб чиқилди.

 

Ҳар ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари 9-синф битирувчилари ҳақидаги маълумотлар халқ таълими вазирлигининг таълим порталидаги mb.uzedu.uz электрон базасига жойлаштирилиб келинмоқда. 

Мактаб битирувчилари электрон базаси (mb.uzedu.uz)да фақатгина  9-синф битирувчилари ҳақида маълумотлар шакллантирилиб келинган.

Ҳозирги кунга қадар умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган  534 минг 125 нафар 9-синф битирувчиларидан 415 минг 928 (77,9%) нафарининг “Сўровнома” ҳақидаги маълумотлари киритилиши таъминланди.

 

Умумтаълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг олиб борилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этиб келинмоқда. Жумладан, FM “Пойтахт” радиоканалининг ахборотлар дастурида, “Касбий фанлар методикаси” журналининг 2012 йил январь, февраль, март ойлари сонларида “Ўқувчилар лаёқатини аниқлаш-касбга йўналтириш ишларини олиб боришда муҳим омил”, “Бошланғич таълим” журналининг 2012 йил май 5-сонида “Боланинг мактаб таълимига тайёрлиги қандай аниқланади?” мавзусидаги, “Касбий фанлар методикаси” журналининг 2012 йил 4-сонида “Касбий ўйинлар мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтиришда яхши самара беради”, “Касбий фанлар методикаси” журналининг 2012 йил 5-сонида “Касбга йўналтиришнинг психологик хусусиятлари”, “Касбий фанлар методикаси” журналининг 2012 йил 9-сонида “Ижтимоий-психологик ва педагогик хизмат меҳрибонлик уйлари фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади” мавзусидаги мақолалар чоп этилди. “Маърифат” газетасининг 2012 йил 47-сонида “Болангиз мактабга тайёрми?”, “Бошланғич таълим” журналининг 2012 йил 4-сонида “Кеча, бугун, эртага” номли давра суҳбатларида иштирок этдилар.


Киритилган вақти: 29/11/2017 08:19;   Кўрилганлиги: 600
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/faq/9-sinf-bitiruvchilarini-talimning-keyingi-bosqichiga-qamrab-olish
Чоп этилган вақт: 07/04/2020 22:37
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг