Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ИХТИСОСЛАШГАН ВА ОДДИЙ МАКТАБ: фарқ нимада?

Ихтисослаштирилган мактаб билан оддий мактаб ўртасидаги асосий фарқ нималарда намоён бўлади? Ихтисослаштирилган синф билан оддий синфларнинг ўзига хосликлари ҳақида маълумот берсангиз?

Ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчилар иқтидорига кўра, маълум фанга йўналтирилган таълим муассасалари (ёки синфлар)га синов асосида қабул қилинади. 

Чуқурлаштирилиб ўқитиладиган фанларга оддий мактабларга нисбатан ҳафтасига кўпроқ соат ажратилади ва ушбу фанлар гуруҳларга бўлиб ўқитилади. Фанларни ўқитишда фақат олий ва биринчи малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар дарс ўтиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сонли қарорига асосан чуқурлаштирилган фанлардан дарс ўтадиган ўқитувчилар ва мактаб раҳбар ходимларининг ойлик маошига давлат томонидан ўрнатилган тартибда белгиланган миқдорда устама ҳақ берилади.


Киритилган вақти: 29/11/2017 08:28;   Кўрилганлиги: 270
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/faq/ixtisoslashgan-va-oddiy-maktab-farq-nimada
Чоп этилган вақт: 10/12/2019 01:26
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг