Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ЎҚУВ ЙИЛИ ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ?

Мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқув йили қачондан бошланади ва қачон тугайди?

Мактабдан ташқари таълим муассасалари ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Конститусияси, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури", Мактабдан ташқари муассаса тўғрисидаги Низом (Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 февралдаги 59-сонли қарорининг 2-иловаси), "Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар Концепсияси" ҳамда Мактабдан ташқари таълимга қўйилган Давлат талаблари каби ҳужжатлар асосида амалга оширади.

Мактабдан ташқари муассаса тўғрисидаги Низом (Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 февралдаги 59-сонли қарорининг 2-иловаси)нинг III (Иш фаолиятини ташкил етиш ва унинг асослари) бўлимида қуйидаги бандлар белгиланган:

  • Тўгараклар, дастурлар талабларига кўра, бутун ўқув йили учун ҳам, қисқароқ муддатларга ҳам ташкил этилади.
  • Тўгаракларни тўлдириш май ойида бошланади ва асосан мазкур йилнинг 10 сентябрида тамомланади.
  • Тўгаракларнинг машғулотлари мазкур йилнинг 15 сентябридан кечикмай бошланади ва одатда кейинги йилнинг 25 майида тугалланади.
  • Таътил пайтларида мактабдан ташқари муассасалар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан уларнинг бўш пайтларини мазмунли ўтказиш, дам олишларини тўлақонли амалга ошириш имкониятини туғдирган ҳолда болалар ва ўсмирларнинг турар жойларида, концерт сафарлари, походлар, экскурсиялар, саёҳатлар, мусобақалар (шу жумладан, ўқувчиларнинг янги ўзгарувчан гуруҳлари билан тўгараклар, секциялар ва студияда, шаҳардан ташқаридаги оромгоҳларга кунлик борган ҳолда), турли-туман оммавий ишларни ташкил қиладилар. Ёзги таътил пайтида мактабдан ташқари муассасалар ўқувчилар учун йўналишли (профилли) болалар оромгоҳлари ҳамда туристик базалар очишлари мумкин.

Киритилган вақти: 29/11/2017 08:41;   Кўрилганлиги: 205
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/faq/oquv-yili-qachondan-boshlanadi
Чоп этилган вақт: 16/10/2019 07:54
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг