Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

“Экстернат тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 13-мҳ-сонли буйруғи

ЭЪЛОН! Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 15 ноябрдаги “Экстернат тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 13-мҳ-сонли буйруғи ва 2019 йил 23 февралдаги 01-02/2-546-сонли хатига асосан, 2018-2019 ўқув йили якунига кўра, экстернат тартибида давлат аттестациясини ўтказиш ваколати 9-синф учун Самарқанд шаҳридаги 37-умумтаълим мактабига, 11-синф учун Самарқанд шаҳридаги 17-умумтаълим мактабига берилди.

Ушбу мактабларда экстернат тартибида якуний аттестацияни ташкил этиш ишлари муваққат Низом талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилади. Шу муносабат билан, 2019 йил 1 апрелдан 30 апрель санасига қадар экстернат тартибида якуний давлат аттестациясидан ўтишни хоҳловчилар 9-синф учун Самарқанд шаҳридаги 37-ИДУМ ва 11-синф учун 17-умумтаълим мактаби маъмуриятига мурожаат қилишлари мумкин.

           Бошқарма Ахборот хизмати. Мурожаат учун телефонлар: 233-55-81 Web-site: samvxtb.uz, e-mail: samarqand_vxtb@xtv.uz Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими: тел:90-603-62-29 Самарқанд шаҳридаги 37-ИДУМ тел: 233-07-15 Самарқанд шаҳридаги 17-ИДУМ тел: 233-06-22


Охирги ўзгариш вақти: 11/03/2019 14:24;   Кўрилганлиги: 259
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/announcements/eksternat-togrisidagi-nizomga-ozgartirish-va-qoshimchalar-kiritish-haqidagi-13-mh-sonli-buyrugi
Чоп этилган вақт: 20/11/2019 18:52
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг