Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги ПҚ-4091-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармасининг таълим дастурлари бўйича республикадаги вазирлик ва идора ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва барча вилоят ҳокимликлари мутахассис-кадрлари учун навбатдаги стипендиялар танловига аризалар топшириш давом этмоқда. Танлов учун ҳужжатларни қабул қилиш 2019 йил 20 февралдан 20 мартга қадар бўлган муддатда Жамғарманинг www.eyuf.uz веб-сайти орқали электрон тарзда амалга оширилмоқда. Танловда ташкилот ёки идорадаги иқтидорли, хорижий тилларни ва ўз мутахассислигини пухта ўзлаштирган мутахассис кадрлар хорижда малакасини ошириш ва стажировкадан ўтиш бўйича тегишли йўналиш, соҳа ва мутахассисликлар кесимида иштирок этиши мумкин. Асос:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ха“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2019 йил 4 мартдаги 01/35-392-сонли ти. _________________________________________________________________ Бошқарма Ахборот хизмати. Web-site: samvxtb.uz, e-mail: samarqand_vxtb@xtv.uz Мурожаат учун телефонлар: 233-55-81 Кадрлар бўлими тел: 93-990-06-52

Киритилган вақти: 11/03/2019 14:19;   Кўрилганлиги: 103
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/announcements/elon
Чоп этилган вақт: 15/07/2019 21:28
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг