Танловлар

Садоқат - олтин медаль соҳиби

01-12-2019 15:35   198

Яқинда Ҳиндистонда 20 га яқин давлатнинг ёш спортчилари иштирокида анъанавий каратэ-до бўйича ATKF OPEN кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди.


Dilnoza tanlov g‘olibi

30-11-2019 15:28   169

Samarqand shahridagi 14-umumiy o‘rta ta'lim maktabining 11-D sinf o'quvchisi Dilnoza Alimova "VATAN TARAQQIYOTIGA MENING HISSAM" ko'rik-tanlovining respublika bosqichida qatnashib, faxrli 1- o'rinni qo'lga kiritdi.


“ПОЗИТИВ”ИМИЗ РЕСПУБЛИКАДА ИККИНЧИ

28-11-2019 13:53   157

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танловида вилоятимиздан Самарқанд шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг “Позитив” жамоаси қатнашиб, финал босқичига йўлланма олгани ҳақида хабар бергандик...


Самарқандлик ёшлар Халқаро танлов ғолиби

28-11-2019 13:41   133

Жорий йилнинг 22-24 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “OPEN ASIA” халқаро танловида самарқандлик ёшлар фаол иштирок этди.


ЎҚУВЧИЛАРГА ПСИХОЛОГИК КЎМАК БЕРГАН МУТАХАССИСИМИЗ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

27-11-2019 13:06   144

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази билан ҳамкорликда республика илмий-амалий конференция ташкил этилди.


“ЁШЛАР ВА ҚОНУН” ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДА НАРПАЙ ТУМАНИНИНГ “ТАФАККУР” ЖАМОАСИ ФАХРЛИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

22-06-2019 17:28   427

 2019 йил 21-22 июнь кунлари пойтахтимиз Тошкентда Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни  юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш  тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли  Фармони ижроси юзасидан  Халқ таълими вазирлиги, Касб-ҳунар  таълими маркази, Ўзбекистон  Республикаси  Олий суди, Адлия вазирлиги  ҳамда Ўзбекистон  ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қўшма қарорига асосан “Ёшлар ва қонун” танловининг  Республика босқичи ўтказилди.
       Танловда республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган               9-11 синф ўқувчиларидан таркиб топган жамоалар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.
        Танлов якунига кўра,  Нарпай туманидаги 17-умумтаълим мактабининг “ТАФАККУР” ўқувчилар жамоаси 86 балл тўплаб, танловнинг фахрли 2-даражали дипломни қўлга киритди.
        Танлов ғолиблари ва совриндорлари ташкилий қўмитанинг диплом, ташаккурнома  ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.


Самарқанд шаҳрида халқаро математика мусобақасининг II Республика босқичи ўтказилди

20-05-2019 08:38   453

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев “Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз”, дея таъкидлаганлар. Албатта, юртимизда иқтидорли ва истеъдодли ёшларимиз сони тобора ортиб, ўқувчиларимиз илм-фан чўққиларини эгаллаётгани, дунёда Ўзбекистон номини шарафлаб, унга муносиб авлод бўлиб камолга етаётгани барчамизнинг қалбимизга фахр-ифтихор бағишлайди.


Иштихон туман 51-умумтаълим мактабида оммавий спорт мусобақаси бўлиб ўтди

03-05-2019 08:50   443

27 апрел куни Иштихон туман Халқ таълим бўлимига қарашли 51-умумтаълим мактабида Президентимизнинг  ёшлар маънавиятини  юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича «5та муҳим ташаббус»нинг иккинчиси ҳисобланган “ Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини номоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш” бўйича оммавий спорт тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда мактабнинг барча ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашди.
Мактаб директори Элдор Сувановнинг каналимизга маълум қилишича, тадбирда спортнинг футбол, волейбол, қўл тупи, кураш, стол тенниси, шахмат-шашка, армреслинг, арқон тортиш каби турларидан мусобақалар ташкил этилди.
Тадбир эрталаб соат 8.00 да марафонча югуриш билан старт олди ва соат 17.00 гача давом этди. Ушбу тадбир акция доирасида ўтказилганлиги боис ота-оналар ва туман мутассадди ташкилотлари тадбир ўтишини кузатиб боришди.


ЙИЛНИНГ ЭНГ ИСТЕЪДОДЛИ ЁШ ШОИРИ

20-12-2018 08:28   460

2018 йил 18 декабрь куни Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика болалар кутубхонасида «Йилнинг энг истеъдодли ёш шоири» кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.


КЎП КИТОБ ЎҚИГАН МАҲЛИЁ ЎРОҚОВА “ЁШ КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ

27-11-2018 09:53   474

         – Бадиий китоб мутолаа қилиш ёқимли дардга ўхшайди. Шу боис ҳар куни 6-7 соат вақтимни китоб ўқиш учун ажратаман ва бугунгача уч юздан ортиқ бадиий асар ўқидим.

Оиламизда ҳам шундай муҳит шаклланган. Гоҳида бирон-бир асар устида оилавий баҳсга киришиб кетамиз. Албатта, китобга бўлган қизиқишимга устозим Нигора Ҳусанованинг ҳам хизмати катта. У киши менга керакли китобларни топиб бериб, ўқишга ундаган.
Бу Самарқанд шаҳрида 10-14 ёшлилар ўртасида ўтказилган “Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибаси, Пахтачи туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқованинг гаплари.


 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг