Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

БИЛИМДОНЛАР САРАЛАНДИ

2017 йилнинг 23-24 март кунлари Самарқанд шаҳридаги    9-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 16 мартдаги “Умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадасининг III вилоят босқичини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 84-сонли ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 17 мартдаги 62-сонли буйруқлари асосида умумтаълим фанлари олимпиадасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси билан бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 1 майдаги 18Қ/Қ, 20, 13 Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1962, 2009 йил 2 июнь) билан тасдиқланган “Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олипиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг III вилоят босқичини ўтказиш белгиланган. Фан олимпиадаси вилоят босқичининг очилишида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ориф Юсупов, Фахрийлар кенгаши раиси Набихон Ғофуров, Самарқанд давлат университети, Самарқанд давлат чет тиллар университети, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасидан таклиф этилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари, вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасалари педагог-ходимлари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар. Фан олимпиадасининг тартибли ўтказилишида вилоят ички ишлар ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг масъул ходимлари ҳам  иштирок этишди.

Фан олимпиадасининг мактаб босқичида 7528 нафар, туман, шаҳар  босқичида 2821 нафар ўқувчилар иштирок этиб, шундан 461 нафар ўқувчи ғолиб деб топилиб, олимпиаданинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган. Узоқ туманлардан келган, жумладан, Иштихон, Каттақўрғон, Нуробод, Ургут, Қўшработ, Пахтачи ва Нарпай туманларидан иштирок этадиган ўқувчиларга Самарқанд шаҳридаги Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатлари ётоқхоналаридан жой ажратилиб, масъул ходимлар бириктирилди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан ўқувчиларнинг ёзма ишлари Низом асосида баҳоланиб, фанлар кесимида ғолиблар сони 87  нафарни ташкил этди. Олимпиада жараёни “Ёшлар” телеканали, Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси, “Маърифат”, вилоят “Зарафшон”, “Самаркандский вестник”, “Овози Самарқанд”, “Маърифат нури”, “Самарқанд” газеталари  орқали ёритилди. Умумтаълим фанлари олимпиадасининг вилоят босқичида Республика Таълим маркази бош методисти Комила Усмонова иштирок этиб, жараённинг адолатли, холисона, Низом талаблари асосида ўтказилишига амалий-услубий ёрдам берди. Вилоят халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактаблари, Олий таълим ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларининг энг тажрибали ўқитувчиларидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ғолиб деб топилган 1-5 ўринларни эгаллаган ўқувчиларга ўқув йили якунида  вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва Халқ таълими бошқармаларининг  махсус сертификатлари топширилади. 


Охирги ўзгариш вақти: 24/11/2017 12:32;   Кўрилганлиги: 82
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/bilimdonlar-saralandi
Чоп этилган вақт: 17/06/2019 20:17
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг