Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

"БИЛИМЛАР БЕЛЛАШУВИ"нинг мактаб босқичи ўтказилди

Маълумки, 2010-2011 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 5-8 синф ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Билимлар беллашуви ўқувчилар орасидан иқтидорлиларни  саралаб олишда алоҳида ўрин тутмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Умумтаълим муассасаларида умумтаълим фанлари бўйича Билимлар беллашувини ташкил этиш ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ва таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тўғрисида” ги 318-сонли  буйруғининг узвийлигини  таъминлаш мақсадида 2017 йилнинг 3-6 январь кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари вилоятимиз умумтаълим мактабларида ҳам 5-8 синф ўқувчилари ўртасида Билимлар беллашувининг биринчи, мактаб босқичи ўтказилди. Беллашувнинг мактаб босқичида жами 161692 нафар  ўқувчилар  қатнашиб,  туман, шаҳарлар кесимида ғолиб  деб топилган 35051 нафар ўқувчилар беллашувнинг иккинчи, яъни туман, шаҳар босқичида қатнашиш учун йўлланма олдилар.

Барча ғолибликни эгаллаган ўқувчилар умумтаълим мактабларининг  фахрий ёрлиғи  ва эсдалик совғалари  билан тақдирландилар.


Охирги ўзгариш вақти: 24/11/2017 12:33;   Кўрилганлиги: 68
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/bilimlar-bellashuvining-maktab-bosqichi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 17/06/2019 20:06
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг