Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ЭНГ ОБОД ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ

Таълим муассасаларида ободонлаштириш ишларини юқори савияда ташкил этиш, уларда санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш, ушбу жараёнда ўқувчи-ёшларнинг ва педагогик жамоанинг фаол иштирокини таъминлаш, бу борада таълим муассасаларида амалга оширилган илғор тажрибаларни рағбатлантириш ва оммалаштириш мақсадида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари ўртасида ўтказилаётган «Энг обод таълим муассасаси — 2017» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.

Кўрик-танлов муносабати билан вилоятдаги таълим муассасалари ҳудудида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Гул-у гулзорлар барпо этилиб, чаманзорга айлантирилди. Янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ҳар йилгидан-да уюшқоқлик билан олиб борилди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, умумтаълим мактаблари ўртасида Жомбой туманидаги 7-умумтаълим мактаби 1-ўринни, Самарқанд шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби 2-ўринни, Тайлоқ туманидаги 14-умумтаълим мактаби ва Самарқанд туманидаги 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби жамоалари 3-ўринларни эгаллашди.

Мактабгача таълим муассасалари ўртасида эса Самарқанд шаҳридаги 84-мактабгача таълим муассасаси 1-ўринни, Жомбой туманидаги 16-мактабгача таълим муассасаси 2-ўринни, Самарқанд туманидаги 24-мактабгача таълим муассасаси жамоалари 3-ўринларни қўлга киритишди.


Киритилган вақти: 10/07/2017 08:08;   Кўрилганлиги: 68
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/eng-obod-talim-muassasasi
Чоп этилган вақт: 17/06/2019 20:17
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг