Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

“Энг яхши кимё, биология ва физика фан кабинети мудирлари” кўрик-танлови

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 23 декабрдаги “Йилнинг энг яхши муҳандиси” ва “Энг яхши кимё, биология ва физика фан кабинети мудири” кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида”ги 301-сонли буйруғи асосида  вилоят халқ таълими бошқармасининг 2016 йил 25 декабрда 295-сонли буйруғи тасдиқланиб, туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари тасарруфидаги таълим муассасаларининг  кимё, биология ва физика фан кабинети мудирлари орасидан билимли, жонкуяр, фидойи ўқитувчиларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва илғор иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида 2017 йилнинг 8 январь кунига қадар туман (шаҳар)ларда “Энг яхши кимё, биология ва физика  фан кабинети мудирлари”  кўрик-танловнинг  1-босқичи, 2017 йил 16-18 январь кунлари эса танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.

Танлов 5 та  шарт асосида Низомда белгиланган талаблар асосида ўтказилиб, туман (шаҳар) босқичининг кимё, биология ва физика  фанларидан  45 нафар ғолиб ўқитувчилар иштирок этди.

Биология фани бўйича Самарқанд туманидаги 22-умумтаълим мактабининг биология фани ўқитувчиси Г.Тошпўлатова 1-ўринни, Самарқанд шаҳридаги 29-умумтаълим мактабининг биология фани ўқитувчиси Н.Кенжаева 2-ўринни эгаллади. 3-ўрин учун танлов иштирокчилари етарлича балл тўплай олишмади.

Физика фани бўйича Самарқанд шаҳридаги 17-умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Н.Аннақулова 1-ўринни, Самарқанд туманидаги 22-умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Х.Содиқова 2-ўринни, Пайариқ туманидаги 44-умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси А.Амируллаев 3-ўринни, кимё фани бўйича Самарқанд шаҳридаги 29-умумтаълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Ф.Раҳмонова 1-ўринни, Булунғур туманидаги 45-умумтаълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Ю.Мустаева 2-ўринни, Каттақўрғон  туманидаги 43-умумтаълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси М.Эшмуротова 3-ўринни эгаллади.

Ғолибликни эгаллаган ўқитувчилар вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Охирги ўзгариш вақти: 24/11/2017 12:45;   Кўрилганлиги: 180
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/eng-yaxshi-kimyo-biologiya-va-fizika-fan-kabineti-mudirlari-korik-tanlovi
Чоп этилган вақт: 15/10/2019 09:44
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг