Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

Иштихон туман 51-умумтаълим мактабида оммавий спорт мусобақаси бўлиб ўтди

27 апрел куни Иштихон туман Халқ таълим бўлимига қарашли 51-умумтаълим мактабида Президентимизнинг  ёшлар маънавиятини  юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича «5та муҳим ташаббус»нинг иккинчиси ҳисобланган “ Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини номоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш” бўйича оммавий спорт тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда мактабнинг барча ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашди.
Мактаб директори Элдор Сувановнинг каналимизга маълум қилишича, тадбирда спортнинг футбол, волейбол, қўл тупи, кураш, стол тенниси, шахмат-шашка, армреслинг, арқон тортиш каби турларидан мусобақалар ташкил этилди.
Тадбир эрталаб соат 8.00 да марафонча югуриш билан старт олди ва соат 17.00 гача давом этди. Ушбу тадбир акция доирасида ўтказилганлиги боис ота-оналар ва туман мутассадди ташкилотлари тадбир ўтишини кузатиб боришди.

Охирги ўзгариш вақти: 20/05/2019 08:51;   Кўрилганлиги: 71
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/ishtixon-tuman-51-umumtalim-maktabida-ommaviy-sport-musobaqasi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 15/07/2019 21:27
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг