
Халқ таълими бошқармаси w w w . s a m x t b . u z
– Бадиий китоб мутолаа қилиш ёқимли дардга ўхшайди. Шу боис ҳар куни 6-7 соат вақтимни китоб ўқиш учун ажратаман ва бугунгача уч юздан ортиқ бадиий асар ўқидим.
Оиламизда ҳам шундай муҳит шаклланган. Гоҳида бирон-бир асар устида оилавий баҳсга киришиб кетамиз. Албатта, китобга бўлган қизиқишимга устозим Нигора Ҳусанованинг ҳам хизмати катта. У киши менга керакли китобларни топиб бериб, ўқишга ундаган.
Бу Самарқанд шаҳрида 10-14 ёшлилар ўртасида ўтказилган “Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибаси, Пахтачи туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқованинг гаплари.
“Буюк мутафаккир ва адиб”, “Бадиий асарлар билимдони” шартлари асосида ўтказилган танловда ўн олти нафар ёш китобхон билимларини синовдан ўтказди.
Кеча мазкур танловнинг вилоят босқичи 15-19 ёшлилар ўртасида бўлиб ўтди. Унда ҳам шу мактабнинг 9-синф ўқувчиси Машҳура Камолова биринчи ўринга муносиб деб топилди ва танловнинг республика босқичига йўлланма олди.
Copyright © 2012 — 2019. Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samvxtb.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.