Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

МАМЛАКАТИМИЗ ТАРИХИНИНГ ЯНГИ САҲИФАСИ

        Самарқанд шаҳрида илк бор муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан физика ва астрономия фанларидан ўтказилган Мирзо Улуғбек номидаги Халқаро олимпиадада дунёнинг 7 та давлатидан 45 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашишди. 

        Ўқувчиларнинг физика ва астрономия фанлари бўйича олган билимларини Япония, Белоруссия, Россия давлатларининг таниқли халқаро даражадаги экспертлари, профессор-ўқитувчилари ва юртимизнинг тажрибали олимлари, маҳоратли амалиётчи ўқитувчилари баҳолаб бордилар.  

        Танлов якунларига кўра, физика фани бўйича Ўзбекистон Республикасидан Умиджон Ҳафизов ҳамда астрономия фани бўйича Қирғизистон Республикасидан Ырыскелди Анарбеков олтин медаль соҳиби бўлишди.
         Бугун Самарқанд давлат университетида ўтказилган тадбирда Мирзо Улуғбек номидаги Халқаро олимпиада ғолиблари ва совриндорларига ташкилотчиларнинг медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Эътироф этиш жоизки, ушбу нуфузли тадбир тарихимизнинг янги саҳифаси бўлиб, мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятида нуфузи тобора ортиб бораётганини кўрсатади. Қолаверса, бу каби танловлар ўқувчилармизда халқаро олимпиадаларда муваффақиятли қатнашиш кўникмасини мустаҳкамлаб, уларнинг халқаро даражада истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилишга хизмат қилади.


Охирги ўзгариш вақти: 03/07/2018 20:12;   Кўрилганлиги: 81
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/mamlakat-tarixining-yangi-sahifasi
Чоп этилган вақт: 24/05/2019 20:38
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг