Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Миллий таомлар фестивали

Ёш авлодни миллий анъана ва урф-одатларимизга муҳаббат руҳида тарбиялаш, хусусан, дунё халқлари эътирофига сазовор бўлган миллий  таомларимиз бўйича билимларини ошириш муҳим аҳамият касб этади. 2017 йил 4 апрель куни вилоят «Баркамол авлод» болалар марказида ўтказилган «Миллий таомлар» фестивали айнан ана шу мақсадда ташкил этилди.

Унда фестивалнинг туман, шаҳар босқичида сараланган ёш пазанда қизлар ўзаро беллашдилар. Танлов шартларига кўра, улар етти хил таомни пиширилган ҳолатда, тайёрлаш рецепти билан ҳакамлар ҳайъа­тига тақдим этишди. Шунингдек, баҳолаш жараёнида дастурхон тузаш, пиширилган таомларнинг дизайни ва иштирокчи қизларнинг эгнидаги пазандалик либосларига ҳам эътибор қаратилди.

Тўпланган баллар натижаларига кўра, Каттақўрғон шаҳридаги 3-умумтаълим мактабининг ёш пазанда қизлари ғолиб деб топилди. Улар ўзлари тайёрлаган миллий таомларнинг рецептини ва тайёрланиш жараё­нини шеърлар орқали ифодалаб беришди. Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини қўлга киритган Севара Абдуллаева, Гулзана Салимова, Шаҳло Сафарова, Анжела Резакова, Маҳлиё Ҳайдарова, Жасмина Юмудова ва Умида Дилмуродовалар жамоа ютуғига муносиб ҳисса қўшишди.


Киритилган вақти: 10/04/2017 15:12;   Кўрилганлиги: 153
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/milliy-taomlar-festivali
Чоп этилган вақт: 19/08/2019 07:00
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг