Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Ўқувчилар билимини доимий баҳолаб борамиз

Пайариқ туманидаги 84-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларнинг олган билимларини синовдан ўтказиш, уларни ўқиш ва изланишга чорлаш, иқтидорини намоён этиш мақсадида турли танловлар ўтказилиб турилади. “Заковат”, “Билимдон”, “Эврика” каби танловлар шулар жумласидандир.

Яқинда ўтказилган “Эврика” танловида ҳам мактабимизнинг ўқувчилари фаол иштирок этди. Унда ўқувчилар синфлар кесимида 18 та жамоага бўлиниб, математика, география, биология, чет тили, тарих ҳамда она тили ва адабиёт фанлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказишди. Саволлар малакали ўқитувчиларимиз, шунингдек, фанлар бўйича тест китоблари, олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида тушган саволлар асосида тузилди. Мантиқий саволлар орқали ўқувчиларнинг зукколиги, фикрлаш қобилияти ҳам синовдан ўтказилди. Якунида эса ғолиб жамоалар рағбатлантирилди. Педагогик жамоанинг саъй-ҳаракати туфайли бу борада анча тажриба тўпланганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ўқувчиларда ҳам ўз билимини холис ва ҳаққоний билиб олиш учун қизиқиш ортиб бормоқда. Бу каби синовлар ўқувчиларимизнинг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичларини яхшилаш, уларнинг билимини доимий ошириб боришига ҳам хизмат қилмоқда.

Элдор ХЎРОЗОВ, Пайариқ туманидаги 84-умумтаълим мактаби ўқитувчиси


Охирги ўзгариш вақти: 17/12/2019 08:45;   Кўрилганлиги: 186
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/oquvchilar-bilimini-doimiy-baholab-boramiz
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 00:34
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг