Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ЎҚУВЧИЛАРГА ПСИХОЛОГИК КЎМАК БЕРГАН МУТАХАССИСИМИЗ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази билан ҳамкорликда республика илмий-амалий конференция ташкил этилди.

“Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик хизмат самарадорлигини ошириш муаммолари ва ечимлари” мавзусида бўлиб ўтган икки кунлик анжуманда Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси психологи Хуршид Ғозиев ҳам муносиб иштирок этди. Психологимиз “Фанларни ўзлаштириши паст бўлган ўқувчиларда муаммоларнинг сабаблари ва уларга ёрдам кўрсатиш” мавзусидаги лойиҳа билан қатнашди. —Лойиҳам доирасида таълим олишда қийинчиликларга дуч келган ўқувчилар билан ишлашнинг комплекс тизимини яратиб, аниқ вазифалар белгилаб олинди, — дейди вилоят халқ таълими бошқармаси психологи Хуршид Ғозиев. — Шу асосда умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган 2141 нафар псхологлар учун махсус қўлланма яратиб, барча таълим муассасаларига етказишни мақсад қилганмиз. Вакилимиз илгари сурган мазкур лойиҳа республикамизнинг соҳадаги етакчи мутахассислари томонидан юқори баҳоланиб, учинчи ўринга муносиб, деб топилди. Х.Ғозиев республика илмий-амалий конференция ташкилотчиларининг диплом, ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Охирги ўзгариш вақти: 05/12/2019 13:10;   Кўрилганлиги: 82
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/oquvchilarga-psixologik-komak-bergan-mutaxassisimiz-ragbatlantirildi
Чоп этилган вақт: 22/02/2020 23:55
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг