Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ОРАСТА ҚИЗЛАР

2017 йил 4 апрель куни Самарқанд шаҳридаги 1-Болалар Мусиқа ва санъат мактабида умумтаълим мактаблари ўқувчи-қизлари ўртасида шарқона тарбия, миллий ва умуминсоний  қадриятлар ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фаол ўқувчи қизларни рағбатлантириш, шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 1 февралдаги “Умумтаълим мактаблари  ўқувчи-қизлари ўртасида ”Ораста қизлар-2017” кўрик-танловини ташкил этиш тўғрисида”ги 37-сонли буйруғи асосида кўрик-танловнинг вилоят босқичи  ўтказилди.

Танловда мазкур кўрик-танловнинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни эгаллаган 8-9 синф ўқувчи-қизлари иштирок этишди. Иштирокчилар таништирув, тезкор савол-жавоблар, эркин мавзу каби шартлар бўйича ўз билим ва маҳоратини намойиш этдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, Самарқанд шаҳридаги   13-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Гулнигор Яздонқулова фахрли биринчи, Каттақўрғон шаҳридаги 18-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Муниса Тошқулова ҳамда Жомбой туманидаги 37-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Шоҳсанам Ўткирова иккинчи, Оқдарё туманидаги 37-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Азизабону Қодирова, Самарқанд туманидаги 20-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Шаҳло Орзиева ҳамда Каттақўрғон туманидаги 34-умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси Ҳимматой Ҳасанова учинчи ўринларни эгаллашди. Танлов ғолиблари ва совриндорлари ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Кўрик-танловнинг вилоят босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаган Самарқанд шаҳридаги 13-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Гулнигор Яздонқулова пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказиладиган мазкур танловнинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади.


Охирги ўзгариш вақти: 24/11/2017 12:32;   Кўрилганлиги: 251
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/orasta-qizlar
Чоп этилган вақт: 20/11/2019 05:41
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг