Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ҚОНУННИ АНГЛАМОҚ — ФАРОВОН ЯШАМОҚ ДЕМАК

Ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши англаган инсон доим уни ўзгалар тазйиқидан ҳимоя қилади. Қонунни билган ва уни ҳурмат қилган инсон эса жиноят ва ҳуқуқбузарликка қўл урмайди.

Шу боис қонунларимиз, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўқувчи ёшларга пухта ўргатиш, унинг мақсади, моҳиятини уқтириш муҳим аҳамиятга эга. Ана шундай долзарб вазифадан келиб чиққан ҳолда Ургут туман халқ таълими бўлими тумандаги барча мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида танлов ўтказди. Унда қарийб 250 нафар ўқувчи Бош Қомусимиз ҳақидаги билим ва тасаввурларини савол-жавоблар ҳамда ранг-тасвирлар орқали намоён этишди.
Умумтаълим мактабларининг етакчи ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати уларнинг билими ва иқтидорини холисона баҳолаб боришди.
Якуний натижаларга кўра, “Ҳуқуқий саводхонлик” йўналишида Ургут туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Шаббона Абдусаматова 1-ўринни, 39-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиси Наргиза Ахтамова 2-ўринни, 81-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Суҳроб Султонов 3-ўринни қўлга киритди. “Тасвирий санъат” йўналишида эса 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Нодирахон Мавжутхонова 1-ўринни, 39-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Рухшона Ҳамдамова 2-ўринни, 90-мактаб ўқувчиси Эъзоза Исматова ҳамда 36-мактаб ўқувчиси Комила Облобердиевалар 3-ўринни эгаллашди.
Ғолиблар Ургут туман халқ таълими бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Самарқанд вилояти халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш вақти: 12/12/2019 06:45;   Кўрилганлиги: 105
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/qonunni-anglamoq-farovon-yashamoq-demak
Чоп этилган вақт: 18/02/2020 23:13
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг