Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

РУХШОНА — КОНСТИТУЦИЯ БИЛИМДОНИ

Ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, бош Қомусимиз —Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Конституция — эркинлигимиз кафолати” мавзусида иншолар танлови ташкил этилганди.

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида мазкур танловнинг республика босқичи ўтказилди. Унда мамлакатимиз вилоятларидан бир нафардан аввалги босқичларда ғолибликни қўлга киритган 8-11-синф ўқувчилари “Конституция — эркинлигимиз кафолати” мавзусида иншо ёзиб, ҳуқуқий саводхонлигини намоён этишди. Шу билан бирга, юртимизда қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинаётгани, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар акс этган тақдимотлар қилишди.
Якуний натижаларга кўра, вакилимиз — Самарқанд туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Рухшона Обиджонова 3-ўринга муносиб, деб топилди. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Самарқанд вилоят халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати


Охирги ўзгариш вақти: 05/12/2019 15:48;   Кўрилганлиги: 132
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/ruxshona-konstitutsiya-bilimdoni
Чоп этилган вақт: 22/02/2020 23:45
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг