Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Садоқат - олтин медаль соҳиби

Яқинда Ҳиндистонда 20 га яқин давлатнинг ёш спортчилари иштирокида анъанавий каратэ-до бўйича ATKF OPEN кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси сафида Пайариқ туманининг Гўзал маҳалласида яшовчи 14 ёшли Садоқат Шодиева иштирок этиб, олтин медаль соҳиби бўлди.

Садоқат Шодиева бу спорт тури билан саккиз йилдан буён шуғулланиб, вилоят, республика ва халқаро мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. Айни пайтда у “IDKF” йўналиши бўйича 1-дан қора белбоғ соҳибаси.


Охирги ўзгариш вақти: 05/12/2019 15:38;   Кўрилганлиги: 190
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/sadoqat-oltin-medal-sohibi
Чоп этилган вақт: 04/04/2020 18:41
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг