Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

“Супер дада”лар танлови

Ҳар бир эр киши, йигит, ҳарбий бўлмаса-да,  у ҳам оила деган кичик бир қўрғоннинг ҳимоячиси, оила эса Ватан ичра кичик бир Ватандир.

Тайлоқ туманидаги 18-мактабгача таълим муассасасида 14-январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Супер дадам” деб номланган танлов ўтказилди. Танловда МТМ тарбиячилари, тарбияланувчилар ва уларнинг ота –оналари иштирок этишди. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Давлат  Мадҳияси билан бошланди. МТМ мудираси Т.Шамсиева йиғилганларни байрам билан табриклади.

Ўсиб келаётган ёш авлоднинг келажакда қандай инсон бўлиб етишиши унинг болаликда олган таълим-тарбиясига боғлиқ, – дейди муассаса раҳбари. – Бола тарбияси самараси нечоғлик бўлиши ота-онанинг эътиборига боғлиқ. Чунки, боланинг асосий мактаби – оила ҳисобланади. Маълумки, “Оталар мактаби” – бу педагогик таълимни ташкил этишда иш шаклларидан янги ташвиқот тури ҳисобланиб, Дастурнинг мақсади мактабгача таълим муассасасида бола шахсини ривожлантиришда, уни комил инсон қилиб тарбиялашда, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол қилиб вояга етказишда оиланинг, айниқса, оталарнинг роли ва уларнинг оилада тутган ўрнини алоҳида эътироф этган ҳолда,  уларнинг ҳаётий тажрибасини ижодкорликка йўналтириш ва кўтаринки кайфият бахш этишга каратилганлиги билан аҳамиятлидир. А.Каримов, А.Гадоев, С.Ҳусенов, И.Раҳмонов, Б.Қосимов, А.Раҳмонов, М.Ғаниев, Ш.Низомов, Ш.Муҳаммадиев, Ж.Бердиев каби оталар МТМда ташкил этилган  “Оталар мактаби”нинг фаол аъзоларидан саналишади.

Дарҳақиқат, шуни таъкидлаб ўтиш керакки, фарзанд тарбиясида отанинг ўрни беқиёс ва бу вазифа унинг зиммасига бир қанча маъсулият юклайди. Гарчи мактабгача таълим ёшидаги болалар кўпроқ она билан мулоқотда бўлишса-да, унинг боғланишини таъминлаб турувчи асосий вазифани оталар бажариши зарур.

Тадбирда  “Оталар ҳар  хил бўлади” шеъри ўқиб берилди. Шундан сўнг белгиланган шартлар бўйича “Менинг супер дадам” танлови ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра руҳшунос тавсиялари тингланди. Таъкидланганидек,  боланинг инжиқлиги кўпинча ота-оналар томонидан уларга эътибор камлигидан юзага келади. Бола сизга муҳтож. Бу ҳолатга эътибор беринг. Доимо боланинг қўлини ушлаб, очиқ чеҳра билан  бағрингизга босинг, унинг беғубор кўзларига қараб,фикрларини тингланг. Шунда фарзандингизга нақадар керак эканлигингизни қалбан ҳис этасиз.

Танлов якунида барча оталар МТМ маъмурияти томонидан рағбатлантирилиб, “СУПЕР ДАДАМ” медали, ташаккурнома,  болаларга оид эртак китоблар ва болалар ишлари асосида совғалар тақдим этилди.


Охирги ўзгариш вақти: 24/11/2017 12:33;   Кўрилганлиги: 279
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/super-dadalar-tanlovi
Чоп этилган вақт: 10/12/2019 01:02
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг