Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Тойлоқлик ўқувчи-қизлар энг “ОРАСТА ҚИЗЛАР”, деб топилди

“Ораста қизлар — 2020” кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.

Кўрик-танловда вилоятнинг ҳар бир шаҳар туманларидан ғолибликни қўлга киритган умумтаълим мактаби ўқувчи-қизларидан иборат жамоалар 4 та шарт бўйича беллашишди. Зукко ва билимдон, энг топқир ва китобхон, шу билан бирга, пазандаю саришта бўлган қизлар жамоасини ҳакамлар ҳайъати азолари баҳолаб боришди.

Ўз истеъдоди ва иқтидори, билими ва маҳоратини намоён этган Тойлоқ туманидаги 22-умумтаълим мактабининг “Нафосат билимдонлари” жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, Оқдарё ва Самарқанд шаҳри жамоалари иккинчи, Каттақўрғон шаҳар ва Пастдарғом ҳамда Самарқанд туманлари жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди. Кўрик-танлов ғолиблари ва унда фаол иштирок этган жамоаларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати


Охирги ўзгариш вақти: 04/03/2020 15:30;   Кўрилганлиги: 101
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/toyloqlik-oquvchi-qizlar-eng-orasta-qizlar-deb-topildi
Чоп этилган вақт: 07/04/2020 23:44
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг