Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ЙИЛНИНГ ЭНГ ИСТЕЪДОДЛИ ЁШ ШОИРИ

2018 йил 18 декабрь куни Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика болалар кутубхонасида «Йилнинг энг истеъдодли ёш шоири» кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов якунига кўра, Қашқадарё вилояти иштирокчиси Севинч Омонова 1-ўринни, Хоразм вилояти иштирокчиси Саида Бойназарова 2-ўринни, Самарқанд вилояти иштирокчиси, Ургут туманидаги 142-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Шаҳзода Ашрапова 3-ўринни эгаллади. Тадбир иштирокчиларига Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Маълумот ўрнида. Кўрик-танлов иштирокчиси Шаҳзода Ашрапова 2004 йилда Ургут тумани “Дўстлик” маҳалласида туғилган. Айни пайтда Ургут туманидаги 142-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синфида ўқийди. Ахборот- ресурс марказининг фаол китобхони, Ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси. Мактабда “аъло” баҳоларга ўқиш ва жамоат ишларида фаол бўлиш бирга шеърлар ҳам ёзади. Шеърлари “Тонг юлдузи”, “Эркатой”, “Гулхан”, “Билимдон”, вилоят “Зарафшон”, “Ёшлар олами”, “Dono word”, “Ургут садоси”, “Даракчи” ва бошқа бир қатор матбуот нашрларида чоп этилган. Бугунги кунга қадар Шаҳзода Ашрапованинг учта шеърий тўплами нашр этилган. “Бобом яратган боғ” – Шаҳзоданинг илк китоби “Бағри кенг дунё” - иккинчи китоби, “Фахримсан, Ватан” - учинчи китоби.

Охирги ўзгариш вақти: 22/12/2018 08:30;   Кўрилганлиги: 257
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/yilning-eng-istedodli-yosh-shoiri
Чоп этилган вақт: 16/10/2019 07:55
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг