Самарқанд вилоят ҳокимлиги
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари

2017 йил 22 сентябрь куни вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” кўрик-танлови ўтказилди.“Баркамол авлод” болалар марказларида фаолият юритаётган, илғор иш тажрибаларига эга бўлган тўгарак раҳбарларини аниқлаш, уларнинг меҳнатини муносиб тақдирлаш ва оммалаштириш мақсадида ташкил этилган танловда вилоятимиз туман, шаҳарларидан энг фаол тўгарак раҳбарлари иштирок этишди. 

Қизғин мунозараларга бой бўлган танлов якунларига кўра,

1-ўринни Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази “Ёш журналист ва нотиқ” тўгараги раҳбари К.Ғаниева,

2-ўринни Булунғур тумани “Баркамол авлод” болалар маркази “Тасвирий санъат” тўгараги раҳбари Н.Отамуродова,

3-ўринни Иштихон тумани “Баркамол авлод” болалар маркази “Мунчоқли безак” тўгараги раҳбари М.Турдиева эгаллади.

Шунингдек, Нуробод тумани “Баркамол авлод” болалар маркази “Бичиш-тикиш” тўгараги раҳбари М.Сулаймонова “Бадиий ижодиёт” йўналишида, Пайариқ тумани “Баркамол авлод” болалар марказининг “Ёш табиатшунос” тўгараги раҳбари М.Мамараҳимова “Ўлкашунослик ва экология” йўналишида, Каттақўрғон шаҳар  “Баркамол авлод” болалар маркази “Оила ва саломатлик” тўгараги раҳбари Н.Бурҳонова “Ўлкашунослик ва экология” йўналишида,  Самарқанд тумани “Баркамол авлод” болалар маркази “Компьютер графикаси ва дизайни” тўгараги раҳбари У.Сиддиқова “Техник ижодкорлик” йўналишида “Энг яхши ғоя муаллифи” номинацияси бўйича ғолибликни эгаллаб, ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Киритилган вақти: 23/09/2017 08:41;   Кўрилганлиги: 19
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/yilning-eng-yaxshi-togarak-rahbari
Чоп этилган вақт: 21/04/2019 01:38
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг