Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ЁШ ШАХМАТЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Халқ таълими вазирлиги томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича республика чемпионатининг финал босқичи ўтказилди.

Ушбу чемпионатни ташкил этишдан мақсад ўқувчилар ўртасида спортни оммалаштириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш орқали дўстлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантиришдир. Мусобақа 3 та (блиц, рапид ва стандарт) йўналишда ташкил этилган бўлиб, якуний босқичда 7-17 ёшдаги 180 нафар ўқувчилар куч синашди.

Мазкур чемпионатнинг тақдирлаш маросими 2019 йилнинг 4 декабрь куни Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 102-сон заиф эшитувчи ўқувчиларга мўлжалланган махсус мактаб-интернатида бўлиб ўтди. Унда 108 нафар ғолиб ва совриндор бўлган ёш шахматчилар тақдирланди.

Чемпионат якунига кўра умумжамоа ҳисобида
1-ўрин Тошкент шаҳри,
2-ўрин Тошкент вилояти
3-ўрин Самарқанд вилояти жамоалари эгаллади.


Охирги ўзгариш вақти: 05/12/2019 16:15;   Кўрилганлиги: 143
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/yosh-shaxmatchilar-taqdirlandi
Чоп этилган вақт: 22/02/2020 23:26
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг