Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

“ЁШЛАР ВА ҚОНУН” ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДА НАРПАЙ ТУМАНИНИНГ “ТАФАККУР” ЖАМОАСИ ФАХРЛИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

 2019 йил 21-22 июнь кунлари пойтахтимиз Тошкентда Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни  юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш  тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли  Фармони ижроси юзасидан  Халқ таълими вазирлиги, Касб-ҳунар  таълими маркази, Ўзбекистон  Республикаси  Олий суди, Адлия вазирлиги  ҳамда Ўзбекистон  ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қўшма қарорига асосан “Ёшлар ва қонун” танловининг  Республика босқичи ўтказилди.
       Танловда республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган               9-11 синф ўқувчиларидан таркиб топган жамоалар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.
        Танлов якунига кўра,  Нарпай туманидаги 17-умумтаълим мактабининг “ТАФАККУР” ўқувчилар жамоаси 86 балл тўплаб, танловнинг фахрли 2-даражали дипломни қўлга киритди.
        Танлов ғолиблари ва совриндорлари ташкилий қўмитанинг диплом, ташаккурнома  ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Охирги ўзгариш вақти: 22/06/2019 17:32;   Кўрилганлиги: 38
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/yoshlar-va-qonun-tanlovining-respublika-bosqichida-narpay-tumanining-tafakkur-jamoasi-faxrli-orinni-egalladi
Чоп этилган вақт: 15/07/2019 21:27
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг