Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ЮЗ МИЛЛИОН СЎМ ҚАЙСИ МАКТАБГА НАСИБ ЭТАДИ?

Президентимизнинг бешта муҳим ташаббусининг ижросини таъминлаш, жумладан, аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган тўртинчи ташаббусни амалга ошириш мақсадида вилоятимизда “Энг яхши китобхон оила”, “Энг яхши китобхон мактаб” ва “Энг яхши китобхон маҳалла” кўрик-танловлари ўтказилади.

“Энг яхши китобхон мактаб” кўрик-танловида вилоятда барча умумий ўрта таълим мактабларининг ҳар биридан етти нафар, жумладан, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, кутубхоначи ва ёшлар иттифоқи етакчиси, шунингдек, тўрт нафар китобхон ўқувчидан иборат жамоа иштирок этади. Кўрик-танлов икки босқичда ўтказилади. Жорий йилнинг 5-15 декабрь кунлари унинг туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтса, жорий йилнинг 19 декабрь куни вилоят босқичи ўтказилиб, ғолиблар аниқланади.
“Энг яхши китобхон мактаб” кўрик-танловида жамоа вакиллари уч шарт — “Таништирув”, “Зукколар” ҳамда “Билимдон ўқувчи” шартлари бўйича беллашади. Кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичи ғолибларига китоблар жамланмаси (1-ўринга 100 дона, 2-ўринга 50 дона, 3-ўринга 30 дона) ҳамда вилоят босқичи ғолибларига эса вилоят ҳокими совғаси — 100 миллион сўм (1), компьютер жамланмаси (2) ҳамда ноутбук (3) совға қилинади.
Кўрик-танловда барча умумий ўрта таълим мактабларининг жамоалари фаол иштирок этиши алоҳида эътиборга олинган.

Самарқанд вилоят халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш вақти: 05/12/2019 15:53;   Кўрилганлиги: 190
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/contests/yuz-million-som-qaysi-maktabga-nasib-etadi
Чоп этилган вақт: 04/04/2020 17:21
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг