Тадбирлар

“КЎЗЛАРИНГДА БАХТ ПОРЛАСИН, БОЛАЖОН!”

03-12-2019 15:54   21

Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли ихтисослаштирилган 60-сон заиф кўрувчи болалар мактаб-интернатида 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ана шу шиор остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.


ФАН ОЙЛИГИ — ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ДЕМАК

26-11-2019 07:07   24

Ноябрь — рус тили ва адабиёт фани ойлиги муносабати билан вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари, умумтаълим мактабларида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.


Самарқанд вилоятида Билимлар фестивали вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди

16-05-2019 08:29   295

Самарқанд вилоятида "Билимлар фестивали" вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 15 май куни Самарқанд шаҳридаги "Ёшлар маркази"да "Билимлар фестивали" вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселекторда илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича амалга ошрилаётган ишлар қамраб олинди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов, вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти, 16 та туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари вакиллари, ўқитувчи-педагоглар, "Билимлар фестивали" вилоят босқичи ғолиблари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Тадбир якунида "Билимлар фестивали" ғолибларига вилоят халқ таълими бошқармасининг сертификат ва бадиий китоблардан иборат эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.


ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

08-05-2019 08:44   273

Самарқанд вилоят халқ таълим ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида “ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ”га бағишлаб спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Мусобақа дастлаб, “Тилларни ўқитиш методикаси”, “Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси”, “Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикаси” кафедралари тингловчилари ўртасида бўлиб ўтди.
Иштирокчилар “Футбол” ва “Эстафета ўйинлари”да тенг сонли қатнашчилар гуруҳларга бўлиниб  фаол қатнашишди.  Ўйинлар қизғин беллашувга бой тарзда ўтди, 


НАВОИЙ ВОРИСЛАРИ

23-11-2018 16:37   351

Жорий йил 23 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги 22-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “Навоий ворислари” Республика кўрик-танловининг Самарқанд вилоят босқичи ўтказилди.


"Алпомиш" оромгоҳида "БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ" номли спорт мусобақаси ўтказилди

16-07-2018 17:38   354

Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги «Алпомиш» ёзги соғломлаштириш оромгоҳида Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда «Болаларга беринг дунёни» номли спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақада оромгоҳнинг «Алпомиш» ҳамда Пайариқ туманидаги «Камалак» ёзги болалар оромгоҳининг «Камалак» жамоаси аъзолари спортнинг шахмат-шашка, сузиш, волейбол, баскетбол турлари бўйича ўзаро куч синашдилар. Оромгоҳларда дам олувчи ўқувчилар ўртасида «Қувноқ стартлар» мусобақаси ўтказилди.


Ҳар бир бола меҳр ва эътибор оғушида

02-06-2018 09:38   305

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 2018 йилнинг 28 май – 2 июнь кунлари “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталикни ташкил этиш бўйича Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 22 майдаги 01-42-сонли чора-тадбирлар режаси, 25 майдаги 05-05/1-4-403-сонли хати ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 23 майдаги 07/3-314-сонли йиғилиш баёнига асосан бошқарманинг 2018 йил 25 майдаги 1481-сонли хати ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди ва жойларга ижро учун юборилди.


Боболар матонати унутилмайди

08-05-2018 08:39   256

Жорий йилнинг 5 май куни бошқарма тасарруфидаги Оқдарё туманида жойлашган «Устоз» дам олиш сиҳатгоҳида халқ таълими тизимида фаолият юритиб, айни пайтда фарзандлару набиралар ардоғида кексалик гаштини сураётган 120 нафар уруш ва меҳнат фахрийлари учун байрам тадбири ташкил этилиб, уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.


Навоий асарларида борлиқ мужассам

09-02-2018 14:57   294

Ўтмиш билан бугунни боғловчи ўлмас асарлар, тилимиз, маънавиятимиз, адабиётимиз ва халқимиз учун  бениҳоя қадрли. Айниқса, Алишер Навоийнинг бизга қолдирган бой мероси, ўзбек адабий муҳитининг шаклланишига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Навоий ўз асарларида, ҳар бир байтида, айниқса, борлиқ мулкини, табиат гўзаллигини, ишонч ва садоқатни, вафони куйлаган. Уларнинг инсон ҳаётидаги ўрнига алоҳида урғу берган.


Улуғ алломага эҳтиром

09-02-2018 14:55   299

Сўз мулкининг султони Низомиддин мир Алишер Навоий бутун умрини ижодий меҳнатга бағишлади, халқи учун “Муҳокамат ул-луғатайн”, “Хазойин ул-маоний”дек, “Хамса”дек буюк асарлар яратди. Унинг бу хизматлари  – эзгулик, маълум маънода абадийлик хусусиятига эга. Чунки, Навоий асарлари инсонларга юзлаб йиллар мобайнида завқ-шавқ улашиб, уларни комилликка чорлаб келмоқда.


 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг