Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

"Алпомиш" оромгоҳида "БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ" номли спорт мусобақаси ўтказилди

Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги «Алпомиш» ёзги соғломлаштириш оромгоҳида Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда «Болаларга беринг дунёни» номли спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақада оромгоҳнинг «Алпомиш» ҳамда Пайариқ туманидаги «Камалак» ёзги болалар оромгоҳининг «Камалак» жамоаси аъзолари спортнинг шахмат-шашка, сузиш, волейбол, баскетбол турлари бўйича ўзаро куч синашдилар. Оромгоҳларда дам олувчи ўқувчилар ўртасида «Қувноқ стартлар» мусобақаси ўтказилди.

Барча йўналишлар бўйича ғолибликни қўлга киритган «Алпомиш» жамоаси вакиллари мусобақа ташкилотчиларининг эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлари ҳамда «Самарқанд Китоб олами» МЧЖ томонидан ташкил этилган ўқув ва бадиий адабиётлар билан тақдирландилар.

Охирги ўзгариш вақти: 25/07/2018 17:39;   Кўрилганлиги: 77
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/events/alpomish-oromgohida-bolalarga-bering-dunyoni-nomli-sport-musobaqasi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 24/05/2019 21:00
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг