Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ДАРСЛАРДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ МОҲИЯТИНИ ТУШУНТИРИШ ВА УНИНГ ЎҚУВЧИ ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ

Пастдарғом туманидаги 28-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида февраль — Математика ва информатика фанлари ойлиги муносабати билан ана шу мавзуда ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда умумтаълим муассасаларининг математика ва информатика фанлари ўқитувчилари, методистлар иштирок этди.

“Таълим-тарбия ҳар қайси давлат ва жамиятнинг нафақат бугунги, балки эртанги кунини ҳам ҳал қиладиган энг муҳим ва устувор масаладир” шиори остида ташкил этилган семинар иштирокчилари, дастлаб, муассасадаги таълим-тарбия жараёнлари, малакали устоз ва мураббийлар фаолияти, мактабнинг моддий-техника базаси билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг, семинар доирасидаги очиқ дарслар бошланди. Математика фанидан 6-“Д” синфда "Мусбат ва манфий сонларни кўпайтириш" мавзусида биринчи тоифали математика ўқитувчиси Г.Худойқулова, алгебра фанидан 7-“Б”синфда "Кўпҳадни кўпайтувчиларга ажратишнинг бир нечта усулларини қўллаш" мавзусида олий тоифали математика фани ўқитувчиси Г.Рўзиева, геометрия фанидан 8-“Б”синфда "Тригонометрия бобида амалий машғулот" мавзусида олий тоифали математика фани ўқитувчиси А.Ҳамроевларнинг очиқ дарслари ўқитувчилар ҳамда методистлар томонидан кузатиб борилди. Семинар давомида очиқ дарслар натижалари, муаммолар муҳокама қилинди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси аниқ фанлар методисти А.Давронов, Пастдарғом туман халқ таълими бўлими аниқ фанлар методисти Н.Тиркашев ўзларининг таклифларини билдиришди.

Методика бўлими.


Охирги ўзгариш вақти: 26/02/2020 15:01;   Кўрилганлиги: 141
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/events/darslarda-raqamli-iqtisodiyotning-mohiyatini-tushuntirish-va-uning-oquvchi-hayotidagi-ahamiyati
Чоп этилган вақт: 07/04/2020 22:11
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг