Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ФАН ОЙЛИГИ — ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ДЕМАК

Ноябрь — рус тили ва адабиёт фани ойлиги муносабати билан вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари, умумтаълим мактабларида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, умумтаълим мактабларида фан ойлигини юксак савияда ўтказиш, ўқувчиларнинг рус тили ва адабиёт фани бўйича билимларини мустаҳкамлаш, ўқитувчиларнинг тажрибасини оширишга қаратилган турли вилоят семинарлари, маънавий-маърифий тадбир ҳамда очиқ дарслар, турли кўрик-танловлар ўтказилиб келинаётир. Жумладан, Булунғур туманида “Рус тилини ўқитишда пайдо бўлаётган муаммолар ечими" мавзусида метод бирлашмалари, фан ўқитувчилари иштирокида семинар ташкил этилди. Унда таянч мактаб тренер ўқитувчилари дарслари кузатилиб, фикр мулоҳазалар ва методик таклифлар берилди. Шу билан бирга, "Осень в Узбекистане" ва "Мой любимый сказочный герой" мавзуларида деворий газета ва расмлар танлови ўтказилди. Унда ғолибликни қўлга киритган Жомбой туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари М.Қурбонова ҳамда М.Ҳабибуллаевалар биринчи ва иккинчи ўринни эгаллашди. Самарқанд шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси З. Қамаров 3-ўринни қўлга киритди. Бундан ташқари, «Сказки гуляют по свету» мавзусида эртак қаҳрамонлари фестивали ўтказилди. Унда барча шаҳар ва туман мактабларидан ўқувчи ва ўқитувчилар иштирок этиб, ўз билим ва маҳоратлари, истеъдодларини номоён этишди. Шунингдек, фан ойлиги давомида ўқувчиларни рус маданияти, урф-одатлари, тарихи ва яшаш тарзи билан яқиндан таништиришга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Ойлик якунига қадар «Ты неповторим, ты дорог мне родной Узбекистан!» мавзусида 7-11-синф ўқувчилари ўртасида иншолар танловини, 5-8-синф ўқувчилари ўртасида «Лучший чтец стихотворений русских писателей об осени" мавзусида баҳру байт, фан ўқитувчилари ўртасида “Самая лучшая разработка по русскому языку”, “Самое лучшее внеклассное мероприятие” танловларини ўтказишни мақсад қилганмиз. Рус тили ва адабиёт фани ойлиги доирасида ўтказилаётган бундай тадбирлар ўқувчилар билимини янада мустаҳкамлашга, фан ўқитувчиларининг эса ўз устида ишлаб, маҳоратини оширишга имкон яратади. Дилрабо САЙДУЛЛАЕВА

Охирги ўзгариш вақти: 05/12/2019 14:21;   Кўрилганлиги: 28
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/events/fan-oyligi-talim-sifatini-oshirish-demak
Чоп этилган вақт: 10/12/2019 01:13
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг