Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Фахрийларга эҳтиром

Ўтганлар хотирасини ёдга олиш, кексаларни эъзозлаш ўзбек халқининг энг олижаноб ва азалий қадриятларидан саналади. Ҳар йили "9 май — Хотира ва қадрлаш куни" арафасида Иккинчи жаҳон урушида жасорат намуналарини кўрсатган, урушдан кейинги суронли йилларда фан, маданий ва маърифий ишларда, ишлаб чиқаришнинг барча жаб­ҳаларидаги тикланиш жараёнида фаол иштирок этган кексаларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш анъанага айланган. 

Хотира ва қадрлаш куни арафасида вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан Оқдарё тумани ҳудудида жойлашган «Устоз» сиҳатгоҳида халқ таълими фахрийларига эҳтиром рамзи сифатида ташкил этилган  байрам тадбири ҳам бунинг далилидир.


Киритилган вақти: 07/05/2017 15:41;   Кўрилганлиги: 302
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/events/faxriylarga-ehtirom
Чоп этилган вақт: 10/12/2019 02:06
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг