Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Ҳар бир бола меҳр ва эътибор оғушида

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 2018 йилнинг 28 май – 2 июнь кунлари “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталикни ташкил этиш бўйича Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 22 майдаги 01-42-сонли чора-тадбирлар режаси, 25 майдаги 05-05/1-4-403-сонли хати ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 23 майдаги 07/3-314-сонли йиғилиш баёнига асосан бошқарманинг 2018 йил 25 майдаги 1481-сонли хати ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди ва жойларга ижро учун юборилди.

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 2018 йилнинг 28 май – 2 июнь кунлари “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталикни ташкил этиш бўйича Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 22 майдаги 01-42-сонли чора-тадбирлар режаси, 25 майдаги 05-05/1-4-403-сонли хати ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 23 майдаги 07/3-314-сонли йиғилиш баёнига асосан бошқарманинг 2018 йил 25 майдаги 1481-сонли хати ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди ва жойларга ижро учун юборилди.

Жорий йилнинг 28 май куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлик”истироҳат боғида вилоят фаоллари иштирокида ҳафталикнинг рамзий очилиш тадбири ўтказилди. 28 майдан 31 май санасига қадар “Ёшлик” истироҳат боғида ўтказилган тадбирларга ҳар бир туман, шаҳардан 100 нафардан, Самарқанд шаҳридаги Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларининг тарбияланувчилари жалб этилиб, истироҳат боғидаги аттракционлар бепул хизмат қилди ва улар учун байрам дастурхони ташкил этилди. 

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудидаги Алишер Навоий кўчасида “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида байрам тадбирлари ташкил этилди.

            Тадбир ўтадиган ҳудуд 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрамга мос равишда безатилди.

          Байрам тадбирида вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси, прокуратура, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят “Касаба” уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, мактабгача таълим бошқармаси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Юлдашев, вилоят “Касаба” уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси С.Рафиқов болажонларни 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклаб, болажонларга ўзларининг самимий тилакларини билдиришди. Уларнинг юрт келажаги, Ватан равнақи, буюк аждодларга муносиб авлодлар бўлиб камол топишлари учун мустақил юртимизда муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида барча шарт-шароитлар яратиб берилганлигини таъкидлаб,  келгусидаги ўқишларида улкан муваффақиятлар тилади.

          Байрам тадбирида болаларнинг бадиий ва амалий ижод намуналари кўргазмалари ташкил этилди. Концерт дастурида Она Ватан, бахтли болалик,  тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи қўшиқлар янгради, рақслар ижро этилди. Айниқса, шарлар ва гуллар билан ўралган рамзий  кириш дарвозаси болажонларни афсонавий эртаклар оламига етаклади. Улар учун саҳналаштирилган қўғирчоқ театрлари намойиш этилди.

Болажонлар севимли эртак қаҳрамонлари билан завқланиб рақсга тушдилар.

Тадбир давомида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Оилавий қувноқ стартлар”, “Кичкина деманг бизни” спорт мусобақаси ўтказилди.

 Вилоят ва шаҳар Ахборот-ресурс марказларининг бадиий ва илмий оммабоп адабиётлари кўргазмаси ташкил этилди. Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ёш истеъдод эгалари “Она юрт оҳанглари” мавзусида концерт дастурларини намойиш этишди. Шаҳардаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг кўргазмаси ва кўргазмали чиқишлари, спортнинг бокс, гимнастика, шахмат-шашка, кураш каби турлари бўйича вилоят, республика ҳамда халқаро мусобақаларда ғолибликни эгаллаган ёш спортчилар иштирокида спорт мусобақалари ташкил этилди.

“Мустақил юрт фарзандиман” мавзусида умумтаълим мактабларининг (5-8-синф) иқтидорли рассом ўқувчилари, “Бахтли болалик” мавзусида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг молберт ва асфалтга расм чизиш танловлари, шаҳардаги 4-5-синф  ўқувчиларининг “Қувноқ қоида” номли радио тўлқин орқали  бошқариладиган автомобиллар пойгалари ўтказилди.

Таълим муассасаларининг қўғирчоқ театри ва эртак қаҳрамонларининг чиқишлари ташкил  қилинди. Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактаблари, вилоят ва шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказларидаги зардўзлик, кулолчилик, ганчкорлик ва ёғоч ўймакорлиги тўгараклари аъзоларининг ижодий кўргазмаси ташкил этилди.

Самарқанд шаҳридаги Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг халқ чолғулари, дамли ва зарбли чолғулари кўргазмаси ва кўргазмали чиқишлари ташкил қилинди.

Вилоят ва Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказининг тўгарак аъзолари томонидан қўлда ясалган самолёт моделлари, сувда сузувчи параходлар, аккумуляторлар ёрдамида ҳаракатланувчи транспорт воситалари кўргазмалари ташкил этилди. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан турли миллат вакилларининг кийиниш маданияти кўргазмаси ташкил этилди.

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Болалигим подшолигим” болалар ижодидан кўргазма, “Либослар жилоси” болалар кийими намойиши, “Китоблар оламига саёҳат” замонавий кутубхона намунаси кўргазмаси, Ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги тўгарак аъзолари томонидан қўлда ясалган миллий ўйинчоқлар, тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси “Менинг нигоҳимда” тарғибот-ташвиқот акцияси ва “Бола ҳуқуқлари давлат ҳимоясида”, “Биз бир сафдамиз” лойиҳалари, тадбир якунида “Бахтли болалик” мавзусида гала концерт ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси, “Соғлом авлод учун” Халқаро ҳукуматга қарашли бўлмаган хайрия жамғармасининг вилоят бўлими билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига “Ситора” ёзги дам олиш оромгоҳида дам олиши учун имтиёзли йўлланмалар топширилди.

  1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни барча туман, шаҳар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида театрлаштирилган тадбирлар, концерт дастурлари, болалар ижодиёти кўргазмалари, спорт мусобақалари ҳамда оммавий сайр-томошалари бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирларга вилоят бўйича жами 115850 нафар (103255 нафардан ортиқ болалар) қатнашчилар иштирок этишди.

Махсус ҳафталик ва 1 июнь куни ўтказилган тадбирлар марказий ҳамда вилоят телерадиокомпанияси, босма матбуот нашрлари орқали кенг ёритилди.  


Охирги ўзгариш вақти: 27/06/2018 02:20;   Кўрилганлиги: 232
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/events/har-bir-bola-mehr-va-etibor-ogushida
Чоп этилган вақт: 15/10/2019 10:43
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг