Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Китоб – билим манбаи

2017 йил 26 январь куни Самарқанд шаҳридаги Концерт залида «Китоб мутолаа¬си ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳар Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда Ахборот-ресурс марказлари вакиллари, мактабларнинг кутубхоначилари, шаҳар мактаблари директорлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ўқитувчилар ва ўқувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда китобхон оилалар вакиллари иштирок этишди.

Тадбир дастурига кўра, шаҳардаги 51 ва 77-умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг китоблар тарихи ҳақидаги маълумотлари, китобни тараннум этувчи шеърлари ҳамда 76-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг чиқишлари барчада илиқ таассурот қолдирди. Шунингдек, 37, 43-умумтаълим мактаблари ўқувчилари, вилоят «Баркамол авлод» маркази тўгарак аъзолари ва шаҳар Ахборот-ресурс маркази ходимлари ҳам тадбирда фаоллик кўрсатишди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Раббимова, «Zarafshon» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Фармон Тошев, таниқли шоира Хосият Бобомуродова иштирок этдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 24/11/2017 08:12;   Кўрилганлиги: 144
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/events/kitob-bilim-manbai
Чоп этилган вақт: 19/08/2019 07:02
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг