Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

“КЎЗЛАРИНГДА БАХТ ПОРЛАСИН, БОЛАЖОН!”

Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли ихтисослаштирилган 60-сон заиф кўрувчи болалар мактаб-интернатида 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ана шу шиор остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Президентимизнинг бешта муҳим ташаббусининг ижросини таъминлаш, мактаб-интернати ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ўтказишига кўмаклашиш, уларнинг спорт билан шуғулланиши, иқтидор ва истеъдодларини намоён этишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шахмат ва шашка, стол тенниси, эстафетали югуриш бўйича мусобақалар уюштирилди, иқтидорли ёш рассомлар ўз қобилиятини намоён этишди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгашининг вакиллари томонидан ўқувчиларнинг турли соҳаларга оид билимлари синовдан ўтказилиб, саволларга тезкор ва тўғри жавоб берганлари рағбатлантирилди.
Тадбир давомида мактаб-интернати ўқувчиларига қишки иссиқ кийимлар, китоб ва ўқув қуролларидан иборат совғалар топширилиб, байрам дастурхони ёзилди.
Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия тадбирлари бошқа махсус мактаб-интернатларида ҳам ташкил этилиб, болаларга ҳомийларнинг совғалари топширилди.

Самарқанд вилоят халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш вақти: 05/12/2019 15:55;   Кўрилганлиги: 161
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/events/kozlaringda-baxt-porlasin-bolajon
Чоп этилган вақт: 04/04/2020 17:06
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг