Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

МАКТАБЛАРДА САВОДХОНЛИК ТАДБИРЛАРИ ЎТМОҚДА

Жорий ўқув йилида Самарқанд шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактабига 160 нафар 1-синф ўқувчилари қабул қилинди. Иккита ўзбек ва иккита рус синфларида таълим-тарбия олаётган жажжи кичкинтойларимиз иштирокида қишги таътил олдидан саводхонлик байрамлари ташкил этилмоқда.

Мактабимиздаги 1-“А” синфининг саводхонлик байрами ҳам юқори савияда ўтказилди. Синф раҳбари Нилуфар Умарованинг саъй-ҳаракати билан болажонларнинг қалбида ўқиш ва уқишга бўлган меҳр янада ортган. Бу бевосита синф раҳбарининг ташаббуси билан ўтказилган тадбирда ҳам намоён бўлди.
Ўқувчиларнинг бийрон тилларидан шеър ва қўшиқлар жаранглади. Турли эртаклар асосидаги роллар ижро этишди. Жажжи қизалоқларнинг рақслари барчага хушнудлик бағишлади. Тадбирда жам бўлган “Найман” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ота-оналар болажонларни саводли ва иқтидорли қилиб тарбиялаётган устозларга миннатдорчилик билдиришди.
Севара ҚОДИРОВА,
13-умумтаълим мактаби
директорининг ўринбосари


Охирги ўзгариш вақти: 27/12/2019 15:33;   Кўрилганлиги: 128
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/events/maktablarda-savodxonlik-tadbirlari-otmoqda
Чоп этилган вақт: 04/04/2020 16:50
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг