Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Миллий мумтоз қўшиқлар – ёшлар наздида

Қўшиқ дил изҳори, кўнгил таржимони. Қўшиқда шоирнинг ҳис-туйғулари оҳанглар орқали тараннум этилади. Юракдан айтилган тарона юракларга етиб боради.

2017 йил 28 февраль куни Самарқанд шаҳридаги 1-сон Меҳрибонлик уйида Самарқанд Санъат коллежи анъанавий хонандалик кафедраси ўқитувчиси, вилоят академик ва халқ бадиий жамоасининг олий тоифали хонандаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Эркин Қайтаров раҳбарлигидаги ёш хонандаларнинг “Миллий мумтоз қўшиқлар – ёшлар наздида” номли хайрия концерт дастури ташкил этилди. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси масъул вакиллари, таълим муассасаси тарбиячилари, тарбияланувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Концерт дастурида Самарқанд санъат коллежининг 1, 2-босқич талабалари миллий мумтоз қўшиқларни жонли ижрода куйлаб, томошабинлар олқишига сазовор бўлишди. Айниқса, концерт дастуридан ўрин олган Чустий, Ноқис, Муқимий, Саида Зуннунова, Ҳамид Олимжон ғазаллари асосида куйланган қўшиқлар ёшларда катта таассурот қолдирди. Тадбир якунида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига эсдалик совғалари ҳадя этилди.


Киритилган вақти: 16/03/2017 12:18;   Кўрилганлиги: 109
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/events/milliy-mumtoz-qoshiqlar-yoshlar-nazdida
Чоп этилган вақт: 21/07/2019 07:48
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг