Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ЎҚУВЧИЛАР ОЧИҚ ДАРСДА БОШ ҚОМУСИМИЗНИ ЎРГАНИШДИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси  қабул  қилинганлигининг  27 йиллиги  муносабати  билан умумтаълим мактабларида турли тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилиб, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини  оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жомбой туманидаги 56-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулшан Мусаеванинг Бош Қомусимизга бағишланган “Конституция – қомусимиз, фахримиз!” мавзусида ўтказилган очиқ дарсида ҳам айни шундай эзгу мақсад мужассам.
Мазкур очиқ дарсда Г.Мусаева Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унга кейинги йилларда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида ўқувчиларга маълумот берди. Асосий Қонунимизнинг мазмун-моҳияти, боб ва бўлимлари ноанъанавий тарзда, кўргазмали қуроллар, видео материаллар воситасида тушунтирилди. Шундан сўнг ўқувчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда олган билимларини синовдан ўтказишди. Қонунбузарлик, унга тайинланган жазо, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг поймол бўлишига йўл қўймасликка оид саҳна кўринишлари ташкил этилди.
Жомбой туман халқ таълими бўлими


Охирги ўзгариш вақти: 12/12/2019 06:42;   Кўрилганлиги: 109
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/events/oquvchilar-ochiq-darsda-bosh-qomusimizni-organishdi
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 01:32
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг