Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ ҲАРБИЙ ҚИСМДА БЎЛИШДИ

Ватанпарварлик ойлиги

Ўқувчиларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, тинчлик ва осойишталигимизнинг сабабчилари бўлган ҳарбийлар ҳаёти ва фаолияти, ҳарбий техникалар билан яқиндан таништириш мақсадида Каттақўрғон шаҳридаги 20-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ҳарбий қисмга саёҳати уюштирилди.

Ватанпарварлик ойлиги доирасида ташкил этилган саёҳат ўқувчиларимиз учун унутилмас таассуротга эга бўлди. Улар ҳарбий дала машғулотларининг ўтказилиш тартиби, ҳарбийларнинг дарс машғулотларининг олиб борилиши, уларнинг ётоқхоналари билан танишишди.
Ҳарбий хизматчилар ҳарбий техникалар бўйича ўқувчиларга тушунча бериб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.
З. ИРНАЗАРОВ


Охирги ўзгариш вақти: 27/12/2019 15:36;   Кўрилганлиги: 67
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/events/oquvchilarimiz-harbiy-qismda-bolishdi
Чоп этилган вақт: 19/02/2020 01:21
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг