Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ТАЪТИЛДА ЎҚУВЧИЛАР НИМА БИЛАН БАНД?

Ўқувчиларнинг қишки таътилини мазмунли ва мароқли ўтишини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Тадбирларда Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусини кенг ҳаётга татбиқ этиш, ўқувчи-ёшларнинг иқтидорини шакллантириш, ўқиш ва изланишга бўлган қизиқишларини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ, ўқувчилар ўртасида “Юртим жамоли” ёш рассомлар кўрик-танлови, “Янги йилга янги қадам” мавзусида шеърхонлик кечалари ташкил этилмоқда. Унда фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 03/01/2020 12:37;   Кўрилганлиги: 82
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/events/tatilda-oquvchilar-nima-bilan-band
Чоп этилган вақт: 18/02/2020 23:45
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг