Хабарлар

Мактабларда таълим сифатини ошириш – устувор вазифа

09-11-2019 06:55   17

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мамлакатимиз мактабларида таълим сифатини ошириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб олган ва бу йўналишда амалий ишлар бошланди.


“ЎЗБЕК ТИЛИМ-ИФТИХОРИМ!” мавзусидаги иншолар танлови ғолиблари аниқланди

08-11-2019 07:26   14

Вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказида умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида “Ўзбек тилим-ифтихорим!” мавзусида республика иншолар танловининг вилоят босқичи ўтказилди.


ГЎЗАЛ АБДУХАЛИЛОВА ТАНЛОВ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

07-11-2019 06:51   13

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” номли ижодий ишлар кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этган Самарқанд шаҳридаги 13-умумтаълим мактабининг 9-Б синф ўқувчиси Гўзал Абдухалилова фахрли 1-ўринни қўлга киритди.


Kelgusi yilda Samarqand viloyatining 282 ta umumiy o‘rta ta’lim maktablari attestatsiya va davlat akkreditatsiyasidan o‘tkaziladi

06-11-2019 06:48   15

Kelgusi yilda Samarqand viloyatining 282 ta umumiy o‘rta ta’lim maktablari attestatsiya va davlat akkreditatsiyasidan o‘tkaziladi - zarnews.uz

Samarqand viloyati xalq ta’limi xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish hududiy markazida “Umumiy o‘rta va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlarini attestatsiyadan o‘tkazish – ta’lim sifatini oshirishning muhim omili” mavzusida o‘quv-seminar bo‘lib o‘tdi.

Seminar Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi viloyat hududiy bo‘limi hamda viloyat xalq ta’limi boshqarmasi hamkorligida o‘tkazildi.

Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi viloyat hududiy bo‘limi boshlig‘i R.Yuldashev, viloyat xalq ta’limi boshqarmasi boshlig‘i S.Usmonov va boshqalar so‘zga chiqib, xalq ta’limi tizimidagi kamchiliklarni bartaraf etish, umumta’lim maktablarida ta’lim sifati va samaradorligini oshirishda qilinishi lozim bo‘lgan ishlar haqida fikr bildirishdi.


Президент мактаби ўқувчилари “SEAMO-2019" олимпиадасида олтин медални қўлга киритди

05-11-2019 06:46   10

Нодавлат Халқаро олимпиадалар ташкилоти билан ҳамкорликда мактаб ёшидаги ўқувчилар ўртасида жорий йилнинг октябрь ойида “SEAMO-2019” Жанубий-Шарқий Осиё математика олимпиадаси ўтказилди.

Олимпиада натижаларига кўра, Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 6-синф ўқувчиси Муҳаммадризо Мажидов
ва 9-синф ўқувчиси Усмон Юсупов SEAMO математика олимпиадасининг саралаш босқичида олтин медални қўлга киритди.

Таъкидлаш жоизки, Президент мактаблари мамлакатимизда иқтидорли ёшларни ўқитиш тизимини яратиш ҳамда келгусида уларда раҳбарлик ва етакчилик кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган. Илк Президент мактаби жорий йилнинг 10 сентябрида Тошкент шаҳрида иш бошлади.

Юртбошимиз Ш.Мирзиёев Президент мактаблари – юртимизда таълим сифатини оширувчи локомотив вазифасини бажариши кераклигини ҳамда халқимизнинг улуғвор ва олижаноб орзу-ниятларини рўёбга чиқаришда барчага намуна бўлишини таъкидлаган эди.

Президент мактаби ўқувчилари ана шундай ишончни оқлаб, илк бор иштирок этган мусобақаларда олтин медалларни қўлга киритди.

Ўқувчиларимизнинг бу каби ютуқларга эришиши Президент мактабларининг асосий синовларини “Cambridge Assessment International Education” мутахассислари томонидан холислик ва адолатли ўтказилганлигидан далолат беради.


“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепцияси”нинг мазмун-моҳияти ва таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар

04-11-2019 06:41   7

Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази профессор-ўқитувчилари Пайариқ туманидаги 53-мактаб ўқитувчиларига услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида маҳорат дарслари ва семинар-тренинглар ташкил этди.

Тадбир доирасида ҳудудий марказнинг профессор-ўқитувчиси Ж.Орипов “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепцияси”нинг мазмун-моҳияти ва таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, Р.Тошнёзова “Таълимга STEAM ёндашув”, Т.Толипова “PISA, PIRLS, TALIS - халқаро баҳолаш дастурлари” бўйича назарий маълумотлар беришди. Шунингдек, дарс самарадорлигини оширишда интерфаол усуллардан фойдаланиш бўйича амалий топшириқлар устида тренинглар ташкил этди.

Семинар давомида Г.Эргашева “Таълимга замонавий ёндашув ва инновациялар”, Ж.Худойқулов “TIMSS - халқаро баҳолаш дастурлари” мавзуларида амалий топшириқлардан намуналар кўрсатишди.

Ўқитувчиларнинг дарс машғулотлари таҳлил қилинди ва уларга тегишли тавсиялар берилди.


АҚШлик мутахассис Леонард Кенебрю мактаб таълимида ўқув жараёнини ташкил этиш босқичлари билан танишди

02-11-2019 06:40   8

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Ishtixon tumanida "Obod qishloq" dasturi asosida Sheyxlarkent, Bo‘ston va Xalqobod qishloqlarida obodonlashtirish ishlari olib borildi.

Jumladan, mazkur qishloqlarda 3 ta umumta’lim maktabi, ikkitadan qishloq oilaviy poliklinikasi va maktabgacha ta’lim muassasasi ta’mirlandi, Bo‘ston tez yordam shoxobchasi yangidan qurilib foydalanishga topshirildi. Obod qishloqlarda 3 ta suv inshooti qurilib, 9,5 kilometrga ichimlik suvi tarmog‘i tortildi, qishloqlardagi 483 ta kam ta’minlangan oilalarning uy-joylari ta’mirlandi.


Past Darg‘omda sportning suzish turi bo‘yicha viloyat birinchiligi o‘tkazildi

31-10-2019 06:36   8

Past Darg‘omd tumanidagi “Olimp” suzish havzasida sportning suzish turi bo‘yicha 2003-2004 yillarda tug‘ilgan o‘g‘il va qizlar o‘rtasida viloyat ochiq birinchiligi musobaqalari o‘tkazildi. Unda Samarqand viloyati tuman va shaharlaridan sportchi-yoshlar 50 va 100 metr masofaga erkin, chalqancha, brass, batterflyay usulida suzish bo‘yicha bellashdi. Musobaqa yakuniga ko‘ra, umumjamoa hisobida Samarqand shahri yoshlari birinchi o‘rinni qo‘lga kiritgan bo‘lsa, Ishtixon va mezbon jamoa vakillari ikkinchi va uchinchi o‘rinlarni egallashdi. Past Darg‘om tumani hokimligi axborot xizmati.


Бувижонлар кийган либослар набиралар ардоғида

30-10-2019 06:57   68

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида эзгу ғояларни ўзида мужассамлаштирган тадбирлар ташкил этилмоқда.

           Самарқанд туманидаги 33-умумтаълим мактабида вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган “Бувижоним кийган либослар” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ҳам ўқувчи-ёшлар қалбида миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳини камол топтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

          Тадбирда вилоятдаги туман, шаҳар халқ таълими бўлимларининг хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раислари, ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

           Тадбир иштирокчилари дастлаб Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 1 мартдаги 67-сонли буйруғи асосида жиҳозланган таълим муассасасида ўқувчи-ёшлар учун яратилган шароитлар, 5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

           Асрлар оша авлоддан авлодга ўтиб келаётган миллий таомлар, зардўзлик намуналари,  момоларимиз ва бувиларимиз кийган либослар кўргазмаси йиғилганларда катта таассурот қолдирди.    

           Ўқувчи-қизлар ўз чиқишларида йиллар давомида бувижонлари кийган миллий либослар билан биргаликда замонавий усулларда, нозик ва бежирим қилиб тикилган, миллий анъаналаримизни ўзида мужассам этган либосларни ҳам намойиш этишди.

           Ўқувчилар ижросидаги қувноқ қўшиқ ва рақслар йиғилганлар қалбига хуш кайфият улашди.

           Тадбир доирасида йил давомида “Қизларжон” клуби аъзолари томонидан ўқувчи-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказилган тадбирлар, 2019 йилнинг 9 ойи давомида вилоят халқ таълими тизимида вояга етмаган ўқувчи-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни оилага тайёрлаш, эрта турмушга чиқиш ҳолатларининг олдини олиш, қизларнинг кийиниш маданиятига риоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

            Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Г.Алимова ҳамда Самарқанд тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Рафиева иштирок этишди.

 

         Самарқанд вилояти

халқ таълими бошқармаси

ахборот хизмати.

 


 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг